Latest news

22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  26 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  39 21:59Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  0 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  1 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  16

"Локомотив": Эркин Саидовдан Туркия сафари таассуротлари News

"Локомотив": Эркин Саидовдан Туркия сафари таассуротлари

Тошкент, 2 апрель - Сайтимиз орқали хабар бериб ўтганимиздек, 23-29 март кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида болалар ўртасида "Turkish Holidays" деб ном олган футбол фестивали ташкил этилди.
"Lukoil" ҳомийлиги остида ўтказилган бу фестивалда "Локомотив" футбол мактабининг тўрт хил ёшдаги гуруҳи ҳам иштирок этиб, якунда совриндор бўлишди.

Хусусан "Локомотив-2003" чемпионликни қўлга киритган бўлса, "Локомотив-2000", "Локомотив-2004" ва "Локомотив-2006" учинчи ўринга эга чиқишди. Айни пайтда 2000 ва 2003 йилларда туғилган футболчиларимизга Алишер Бозоров, 2004 йилги футболчиларимизга Дилшод Отамуҳаммедов ва 2006 йилда туғилган тарбияланувчиларимизга Суннат Рўзиев мураббийлик қилмоқда. Футболчиларимиз Туркиядан қайтиб келгач, "Локомотив" футбол мактаби директори Эркин Саидовдан таассуротлар ҳақида сўрадик.

- Бу мусобақа анъанавий тарзда ҳар йил ўтказиб келинади. "Lukoil" компаниясининг болалар футболини ривожлантириш бўйича ўз дастури бор ва шу дастурга мувофиқ улар ҳар йили болалар ўртасида фестиваллар ташкил этиб туришади. Бу йил барча иштирокчилар битта меҳмонхонада истиқомат қилишди. Шароитлар аъло даражада бўлди. 2003 йилда туғилган футболчиларимиз ўтган йил ҳам шу мусобақада қатнашиб, иккинчи ўрин билан қайтгандик. Бу сафар эса чемпион бўлиш насиб этди.

- Аммо гап бу ерда натижа кўрсатишда эмас. Чунки кетаётганимизда олдимизга ҳеч ким вазифа қўйгани йўқ. Мақсад - болаларнинг дунёқарашини шакллантириш бўлди. Мана шундай халақаро даражадаги мусобақалар қанча кўп ўтказилса, болалар учун шунча яхши. "Локомотив" футболчилари ташкилотчиларда илиқ таассурот қолдиришди. Шу йилнинг июнь ойида "Лукойл болалар чемпионлар лигаси"нинг саралаш баҳслари ўтказилади. Бунга ҳам бизни таклиф этишди. Бундан ташқари, "Галатасарой" футбол академиясига ҳам иш ўрганиш ҳамда тажриба алмашиш учун таклиф қилишди. Умуман олганда, фестивал мактабимиз тарбияланувчилари учун ҳар томонлама фойдали бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, бизга шундай шароит яратиб бергани учун клубимиз раҳбарияти ҳамда ҳомийларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

















Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика