Latest news

12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  0 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  1 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  2 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  5 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  1 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  1 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1 08:50Ўртоқлик учрашувлари. Сон Хён Мин "Тоттенхем" мухлислари билан хайрлашди, "Аякс" "Монако" билан дуранг ўйнади, "Порту" эса "Атлетико" устидан ғалаба қозонди  0 08:37"Ал Насср" "Манчестер Сити" футболчисига таклиф билан чиқмоқчи  0 08:06"Реал" футболчисини Бразилия клубига текинга қўйиб юбормоқда  0 07:35МЮ АҚШдаги кичик турнирда ғалаба қозонди  1 07:15"Андижон" ва "Хоразм" учтадан гол уриб ғалаба қозонишди, "Сурхон" — "Қизилқум" баҳсида эса голсиз дуранг қайд этилди  0 01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  2 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  1

“Локомотив” Дубайда. Тўққизинчи кун. Нагаев ва Мустафоев қўшилди News

“Локомотив” Дубайда. Тўққизинчи кун. Нагаев ва Мустафоев қўшилди

“Ал-Аҳли”га қарши ўйиндан кейин бош мураббий Мирко Еличич футболчиларга ҳордиқ чиқариш имконини яратиб берди.
Дубайдаги саккизинчи куннинг биринчи ярмида йигитлар тренажёр залига ташриф буюриб, ўйиндан кейинги тикланиш машқларини бажаришди. Тушдан кейин эса улар машғулотлардан озод этилишди.

3

Саккизинчи куннинг энг муҳими воқеаси сифатида икки нафар футболчининг Амирликлардаги машғулотларга келиб қўшилганлигини айтиш ўринли. Эндиликда ҳимоячи Салим Мустафоев ҳамда ҳужумчи Иван Нагаев ҳам мураббийлар штабининг ихтиёрида бўлишади. Улар кеча қолган футболчилар билан биргаликда Ўзбекитон олимпия терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини томоша қилишди. Эътиборли томони, клубимиз аъзоси Икром Алибоев беллашувнинг 74-дақиқасидан бошлаб майдонда ҳаракат қилди.

2

Бугундан эътиборан Мирко Еличич машғулотларни давом эттирди. Тушга қадар футболчилар соҳил бўйида шуғулланиши. Аввалига қумда, кейин эса денгизда югуришди. Сўнгра, соҳилда тўп билан ишлашди. Тушдан кейин машғулотлар майдонга кўчди.

1

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” навбатдаги ўртоқлик учрашувини 19 январь куни ўтказади. Бўлажак рақиблар ҳақида мазкур ҳавола ёрдамида билиб олишингиз мумкин.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика