Latest news

17:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" - "Олимпик", "Шўртан" - "Иштихон"  0 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   5 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  12 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  2 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  4 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  5 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   21 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  5 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  8 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  10

"Локомотив" бугун Жиддага йўл олади News

"Локомотив" бугун Жиддага йўл олади

Кеча “Локомотив” футболчилари Тошкентдаги сўнгги машғулотни ўтказишди.

Бугун – 28 февраль куни соат 10:00 да улар Жиддага – “Ал-Иттиход” билан ўйин учун йўл олишади.

Мирко Йеличич ҳамда Андрей Микляев асосий таркибнинг барча футболчиси билан машғулот олиб боришди. Улардан уч нафари – Жасур Ҳасанов, Рустам Нортожиев ҳамда Сергей Прохоров пойтахтда қолишади. Ҳасанов чемпионлар лигасининг 1-турида майдондан четлатилган, шу боисдан у “Локомотив”нинг халқаро майдондаги икки учрашувини қўйиб юборишга мажбур. Дастлабки турни жароҳати сабаб ўтказиб юборган Икром Алибоев ўзини яхши ҳис қилмоқда ва у эртага асосий таркиб билан Саудияга жўнаб кетади.

“Ал-Иттиход”га қарши такрорий ўйин 1 март куни Тошкент вақти билан 22:40 да старт олади. 1-турдан кейин ҳар икки жамоа ҳисобида 1 тадан очко бор.

Жиддага йўл олган таркиб:
Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров, Маъмур Икромов
Ҳимоячилар: Неманья Яничич, Ислом Тўхтахўжаев, Шерзод Файзиев, Хуршид Мухторов, Салим Мустафоев, Олег Зотеев, Икром Алибоев.
Ярим ҳимоячилар: Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Тимур Кападзе, Қувондиқ Рўзиев, Сервер Жепаров, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Мирзаев.
Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов, Дониёр Усмонов, Марат Бикмаев, Иван Нагаев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика