Latest news

15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  0 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  4 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  0 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  0 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  0 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  3 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  2 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  7 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  13

"Локомотив" бор эътиборини "Истиқлол" билан ўйинга қаратади News

"Локомотив" бор эътиборини "Истиқлол" билан ўйинга қаратади

11 апрель куни "Локомотив"ни яна бир муҳим учрашув кутиб турибди.

"Темирйўлчилар" шу куни Осиё чемпионлар лигаси баҳсида Эроннинг "Истиқлол" клубига қарши майдонга тушишади. 

ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтадиган баҳс 16:00да бошланади. Бу ўйин "Локомотив" учун жуда муҳим. Чунки ғалабагина "Локо" учун кейинги босқичга чиқиш имкониятларини очади. Ҳозирда "Локомотив" учта ўйиндан сўнг 3 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда. 

"Истиқлол" эса 6 очко билан биринчи ўринда кетяпти. Теҳронда бўлиб ўтган биринчи учрашувда "Локо" 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган ва навбатдаги ўйиндаги ғалаба жамоамизнинг "Истиқлол" билан бир хил очко тўплашига сабаб бўлади. БААнинг "Ал Аҳли" ҳамда Саудия Арабистонининг "Ал Таавон" клублари эса бир хил 4 очкодан тўплаган ҳолда 2-3 ўринларни эгаллаб туришибди. 

Хабарингиз бор, "Истиқлол" ва "Локомотив" ўртасидаги биринчи ўйин 13 март куни Теҳрондаги "Озоди" стадионида бўлиб ўтганди. Шундан сўнг терма жамоалар учун ФИФА кунлари бошланди ва ҳар иккала клуб ҳам икки ҳафтача майдонга тушмади. Жамоалар ўртоқлик ўйини ўтказиш билан кифояланишди. 

"Локомотив" "Истиқлол" билан кечадиган баҳсга иккита ўйин орқали тайёргарлик кўрди. "Темирйўлчилар" 31 март куни "Олмалиқ", 6 апрелда "Шўртан"га қарши майдонга тушишди. Тошкентда "Олмалиқ" 5:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, Ғузорда "Локо" 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

"Истиқлол" ҳам "Локомотив" сингари миллий чемпионатда иккита ўйин ўтказди. Бу жамоа аввалига уйда "Фулад"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги тур сафарда "Гостареш" билан 1:1 ўйнади. Шуни айтиш лозим, "Истиқлол" Эрон чемпионатида 2-ўринда бормоқда клуб 48 очко жамғарган. Биринчи ўринда бораётган "Персеполис" ҳисобида 59 очко бор бўлиб, чемпионат тугашига тўрт тур қолганда Эрон чемпионлигини қўлга киритди десак ҳам бўлаверади. 

Юқорида айтиб ўтганимиздек, биринчи ўйинда мағлубиятга учраган "Локомотив" учун навбатдаги беллашув жуда муҳим аҳамиятга эга. "Темирйўлчилар"ни мазкур баҳсда фақат ва фақат ғалаба қониқтиради. Зеро, шундагина жамоада гуруҳдан чиқиш учун қулай имконият юзага келади. 

"Шўртан"дан учралган мағлубият алами ортда қолди, буёғига энди кейинги ўйинларни ўйлаб ҳаракат қилиш лозим. "Локомотив" ўз майдонида "Истиқлол"ни мағлуб этса ҳаммаси яна жойига тушади ва жамоага етакчилик руҳияти қайтади. Шундай экан, "Локо" футболчиларидан 11 апрель куни бўладиган беллашувда фақат ҒАЛАБА кутиб қоламиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика