Latest news

10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  0 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  7 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  1 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  2 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  7 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  7 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  66 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  4

"Локомотив" бўлажак рақиб номини кутяпти News

"Локомотив" бўлажак рақиб номини кутяпти

“Локомотив”нинг Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги рақиби “Ан-Наср” Амирлик чемпионатининг 17-турини йирик ғалаба билан якунлади.

Турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турган “Аш-Шаржа” клубига қарши кураш олиб борган Иван Йованович шогирдлари 4:1 ҳисобида муваффақият қозонишди. Бунда “Ан-Наср” сафида ҳаракат қилган Чили, Конго, Буркина Фасо ҳамда бразилиялик легионер йигитларнинг ҳиссаси катта эди.

Жумладан, машҳур Нилмар 36-дақиқага қадар хет-трик қайд этган бўлса, 44-дақиқада конголик легионер Кембо-Экоко пенальтини аниқ амалга оширди. Меҳмонлар 70-дақиқага келибгина ҳисобни 1 тага қисқартиришди. 17-турдан кейин “Ан-Наср” 3-пағонадан мустаҳкам жой эгаллаган.

Гуруҳ босқичидаги яна бир рақибимиз – Эроннинг “Сепахон” клуби эса 13-ўринда бораётган “Фулад”га имкониятни бой бериб, ўзи 10-пағонага шўнғишга мажбур бўлди. 70-дақиқада ўтказиб юборилган голга ҳамюртимиз Фозил Мусаев жамоадошлари жавоб бера олишмади.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив”нинг гуруҳдаги учинчи рақиби номи 9 февраль куни бўлиб ўтадиган “Ал-Иттиход” (Саудия Арабистони) – “Ал-Вихдат” (Иордания) ўйинидан кейин маълум бўлади.

Бевосита ўзимизнинг футболчилар ҳақида гап кетганида, улар 9 февраль кунга режалаштирилаётган ўртоқлик ўйинига тайёргарлик кўришмоқда. Машғулотлар режа асосида давом этмоқда, жароҳатланган футболчилар йўқ. Мураббийлар 23 февраль санасига қадар жамоани оптимал формага олиб кириш учун тинмай меҳнатдалар. 10 февралдан эътиборан улар чемпионлар лигасидаги биринчи рақиб жамоага қарши тайёргарликни бошлашади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика