Latest news

09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  1 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  0 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  5 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  2 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  14 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  28 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  2 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0

"Локомотив-БФК" бош мураббийи: "Раҳбарият бизга ишонади" News

"Локомотив-БФК" бош мураббийи: "Раҳбарият бизга ишонади"

ПРО-лиганинг 6-туридан ўрин олган "Ифтихор" - "Локомотив-БФК" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Леонид Сенкевич championat.asia сайтига интервью берди.

- "Ифтихор"га қарши кечган ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Биринчи таймда яхши ўйнадик, иккинчи таймда эса тўпни кўп йўқотдик. Сўнгги дақиқаларда хато қилдик ва гол ўтказиб мағлуб бўлдик. Ўйин борасида ютқазмаяпмиз, аммо натижа борасида ҳозирча барча ўйинларда мағлуб бўлдик.

- "Локомотив-БФК"нинг мақсади қандай?
- Мақсадимиз ПРО-Лигада ўз ўрнига эга бўлиш. Ўз тарбияланувчиларимизни етиштириб чиқариш. Таркибни бу йил 90 фоизга янгиладик, ҳозирги пайтда жамоамизда ёш футболчилар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Раҳбарият бизга ишонади, иккинчи даврада бундан яхшироқ ўйнаймиз деб ўйлайман.

- Дастлабки 5та турдан сўнг очко жамғарилмаганлигини қандай изоҳлайсиз?
- Қўлларни туширмаймиз. Мураббийлар ҳеч қачон таслим бўлмайди. Бугун сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлдик, футболчиларимиз кийиниш хонасида йиғлаб ўтиришибди, чунки уларнинг кўпи ҳали ёш болалар. Қўлларни тушириш керак эмас. Раҳбарият ҳеч қандай босим қилмаяпти, аксинча қўллаб-қувватламоқда. Ҳозир мусобақа жадвалига қараш керак эмас, кузда ПРО-лигада 5-6-ўринларда бўламиз деб умид қиламан. Раҳбарият бу борада бизга ишонади", - дейди Леонид Сенкевич.


Бекзод Толибов суҳбатлашди

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика