Latest news

13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  2 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  2 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  3 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  11 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  8 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  25 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   6 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13

“Локомотив” Беларусда йиғин ўтказади News

“Локомотив” Беларусда йиғин ўтказади

Суперлига жамоалари давралар оралиғидаги танаффусга чиқишган.

Мавсумнинг биринчи даврасини омадсиз ўтказган Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда давралар оралиғида Беларусь давлатида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. 

Режага кўра, “темирйўлчилар” 19 июнь куни Минск шаҳрига жўнаб кетишади. Бу ҳақда “Локомотив” ҳужумчиси Марат Бикмаев бизга қисқача интервью берди. 

- Биринчи даврадаги омадсизликка молиявий масаланинг таъсири йўқ, - дея сўз бошлади М.Бикмаев. - Агар ҳаммаси молиявий таъминотга боғлиқ бўлганида, бу “Бунёдкор”нинг ҳам натижаларида акс этарди. “Қалдирғочлар” молиявий қийинчиликка қарамай, турнир жадвалида биздан юқорида боришяпти. Демакки, омадсизликка фақат ва фақат ўзимиз сабабчимиз. Бошқа ҳеч ким ва ҳеч қандай омил айбдор эмас.

- Клуб раҳбариятининг ёндашуви қандай? Чемпионатнинг қолган қисмида вазиятни ижобий томонга ўзгартира оласизларми?

- Раҳбарият ҳар ҳолда, хурсанд эмас. Лекин бошқа томондан, раҳбарлар ҳам вазиятни тўғри тушуниб, руҳиятни кўтаришга ҳаракат қилишяпти. Ўйлашимча, ҳаммаси ўз қўлимизда. Қайсидир маънода чемпионатни бошидан бошлаймиз. Натижаларни ижобий томонга ўзгартиришга қодирмиз, менимча. Олдинда хориж йиғини бор. Анъанага содиқ қолган ҳолда, Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулотлар ўтказамиз. Шу мақсадда 19 июнь куни сафарга жўнаб кетамиз. Табиийки, у ерда маҳаллий клублар билан бир нечта назорат учрашувлари ўтказамиз. Айни шу ўйинлар орқали чемпионатнинг қолган қисмига тайёргарлик кўрамиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика