Latest news

02:34Ла Лига. "Барселона" илк турда камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Левандовскидан дубль!  17 01:49Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Демирспор"ни мағлуб этди, Алиқулов иккинчи ўйинда ҳам гол урди!  8 01:33Роналду Суперкубокдан сўнг "Ал Насср"га кумуш медаллари бериш маросимида иштирок этмади. Криштиану 1:4 билан тугаган ўйиндан сўнг дарҳол кийим алмаштириш хонасига кетиб қолди  8 00:55"Челси" ва "Атлетико" катта алмашинувни амалга оширишга яқин (Рубен Урия)  3 00:10Роналду клуб миқёсидаги 32та финалдан 10тасини бой берди  4 23:38А Серия. Амалдаги ғолиб "Интер" чемпионатни дуранг билан бошлади, миланликлар 90+6 дақиқадаги гол сабаб ғалабани қўлдан бой беришди  1 23:20Туркия Суперлигаси. Ўзбек дербисида ғолиб номи аниқланди  5 23:16Саудия Арабистони Суперкубоги. Роналду бу сафар ҳам совринни қўлга кирита олмади, "Ал Ҳилол" яна "Ал Насср"ни тор-мор этди  49 22:23Ансу Фати Туркияга йўл олиши мумкин?!  5 21:58Расман: "Милан" Франция терма жамоаси ўйинчисини 25 миллион еврога харид қилди  2 21:01Файзуллаев Россия ва Ўзбекистонни таққослади  12 20:53АПЛ. "Арсенал" чемпионатни осон ғалаба билан бошлади  3 19:45Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  9 19:142022 йилдан бери майдонга тушмаган МЮ собиқ футболчиси 32 ёшида фаолиятини якунлади  4 19:10АПЛ. "Ипсвич" - "Ливерпуль" 0:2, Салахда 1+1  0

"Лoкомотив": "Андижон"га қарши ўйин превьюси News

"Лoкомотив": "Андижон"га қарши ўйин превьюси

28 апрель, Тошкентдаги «Локомотив» стадионида, Олий Лига 6-тури доирасида темирйўлчилар «Андижон»га қарши майдонга тушади. Ушбу ўйин превьюси билан танишинг.
6 – тур олдидан чемпионатдаги ҳолат

2014 йилги Олий Лига баҳслари доирасида ўтказилган 5та тур ўйинларидан кейин Тошкентнинг «Локомотив» клуби турнир жадвалининг 3-поғонасидан ўрин олган. Олтинчи тур олдидан «темирйўлчилар» ҳисобида 11 очко бор. Иккинчи ўриндаги «Бунёдкор»да ҳам очколар сони шунча. Фақатгина тўлар нисбатидаги битта гол фарқи ҳисобига «қалдирғочлар» бир ўрин юқорироқда турибди.

Ушбу мавсумда «Локо» ҳали мағлубият нималигини билмай келяпти. Ўйинлардан иккитаси – «Насаф» ҳамда «Бунёдкор»га қарши кечган учрашувларда дуранг қайд этди. Бу жамоалар билан ўйинлар 1:1 ҳисоби билан якунланди. «Навбаҳор» (1:0), «Металлург» (1:0) «Суғдиёна» (3:1) жамоалари  эса мағлуб этилди.

«Темирйўлчилар» ҳужумчиси Иван Нагаев ушбу тур олдидан 3та гол билан чемпионат тўпурарлари рўйхатини бошқариб келяпти. Шунингдек, «Диномо» футболчиси Санъат Шихов ҳамда «Олмалиқ» аъзоси Шерзод Ҳакимовлар ҳисобида ҳам шунча гол бор.

«Андижон» эса ХХIII миллий чемпионатимиз бошланганидан буён ҳали ғалабага эришгани йўқ. Ўтказилган ўйинларнинг фақат биттасини дуранг билан якунлай олган андижонликлар, энг кам гол урган жамоалардан бири бўлиб турибди. Водийликлар ҳисобида фақат иккита гол бор ва улар айни вақтда турнир жадвалининг 13-поғонасидан ўрин олган. 

Ўзаро ўйинлар

Бу икки жамоа шу кунга қадар 14 бора ўзаро тўқнаш келган. Бу ўйинларнинг олтитасида темирйўлчилар водийликлардан устун келган. Тўрт  ўйинда «Андижон» ғалаба қозонган. Яна тўрт ўйин эса журанг натида билан ниҳоясига етган.

Тўплар нисабатида да ҳам устунлик «Локомотив» томонида. Пойтахтликлар «бургутлар» дарвозасига бугунгача 21 гол киритган ва 17 бора ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишига тўғри келган. 

Тошкент жамоаси ўзининг Олий Лигадаги илк мавсумида «Андижон»ни ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб қила олган.
2007 йилги мавсумда «Андижон» ҳар икки ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган. 

Қуйида ўзаро ўйинлар тарихи билан танишиб олишингиз мумкин.

2004 йил. Ўзбекистон ХIII миллий чемпионати

«Андижон» – «Локомотив» – 1:5 (1:4). «Наврўз» стадиони. 3 000 томошабин.
12 июнь, 12-тур.
Ҳакам: Н. Лутфуллин – 8,8.
Голлар: С. Акбаров (10-пен., 0:1), О. Усмонхўжаев (27, 0-2),  Ш. Юсупов (31-пен., 1-2), М. Идиатуллин (35, 1-3), М. Идиатуллин (36, 1-4), В. Холбоев (79, 1-5).

Локомотив» – «Андижон» – 3:2 (1:2)
. «Жар» стадиони. 2000 томошабин.
 22 август, 15-тур.
Ҳакам: А. Попов – 8,5.
Голлар: Ф. Хабибуллин (23, 0-1), С. Акбаров (33, 1-1), Т. Ҳамидов (45+1, 1-2), Ғ. Ҳалимтоев (53, 2-2), Ш. Раҳмонқулов (86, 3-2)
Амалга оширилмаган пенальти: С. Акбаров (35-давозабон, «Локомотив»)

2006 йил. Ўзбекистон ХV  миллий чемпионати

«Андижон» – «Локомотив» – 5:0 (3:0). «Баркамол авлод» стадиони. 5 000 томошабин.
8 апрел, 5-тур.
Ҳакам: С. Зайлобиддинов – 8,3.
Голлар: Б. Ҳайдаров (5, 1-0), А. Поваляев (12 – автогол, 2:0), У. Исоқов (32, 3-0), Б. Ҳамидуллаев (62, 4-0), Ҳ, Ҳошимов (84, 5-0).

«Локомотив» – «Андижон» – 2:0 (1:0). «Жар» стадиони. 850 томошабин.
29 сентябр, 26-тур.
Ҳакам: М. Исмоилов – 8,6
Голлар: Э. Кавальканте (40-пен., 1-0), Ғ. Ҳалимтоев (85, 2-0)

2007-йил. Ўзбекистон ХVI миллий чемпионати

«Андижон» – «Локомотив» – 1:0 (0:0). «Баркамол авлод» стадиони. 8 000 томошабин.
7 апрел, 4-тур
Ҳакам: А. Жалилов – 7,5
Гол: С. Ибодуллаев (75, 1-0)

«Локомотив» – «Андижон» – 0:1 (0:1). «Жар» стадиони. 2000 томошабин.
25 ноябр, 27-тур.
Ҳакам: Ж. Холмуродов – 7,8
Гол: Д. Ҳамидуллаев (25, 0-1)

2008 йил. Ўзбекистон ХVII миллий чемпионати

«Локомотив» – «Андижон» – 2:0 (0:0). ТТЙМИ стадиони. 4312 томошабин.
29 август, 13-тур.
Ҳакам: Р. Саидов – 8,8
Голлар: И. Хазигалиев (54, 1-0), Т. Васильев (80, 1-0)

«Андижон» – «Локомотив» – 2:2 (0:1). «Баркамол авлод» стадиони. 8 684 томошабин.
23 август, 18-тур.
Ҳакам: Ж. Холмуродов – 9,2.
Голлар: Эвертон (16, 0-1), Л. Мдивнишвили (56, 1-1), Л. Мдивнишвили (72, 2-1), А. Нсофор (78-автогол, 2-2)

2009 йил. Ўзбекистон ХVIII миллий чемпионати

 «Андижон» – «Локомотив» – 0:1 (0:0).
«Баркамол авлод» стадиони. 17 431 томошабин. 
1-март, 1-тур.
Ҳакам: Р. Эрматов – 9,6
Гол: И. Раҳимов (51)

«Локомотив» – «Андижон» – 2:2 (2:0). ТТЙМИ стадиони. 892 томошабин.
9 ноябр, 30-тур.
Ҳакам: Цейтлин – 9,4
Голлар: Р. Аъзамов (4), К. Махарадзе (16) – Л. Мдивнишвили (67), А. Жўрабоев (85).

2010 йил. Ўзбекистон ХIХ миллий чемпионати

«Андижон» – «Локомотив» – 2:0 (0:0). «Баркамол авлод» стадиони, 9 623 томошабин.
1 май, 7-тур.
Ҳакам: А Хотамов – 8,2
Голлар: А. Азизов (31), Б. Ҳамидуллаев (37)
Четлатиш: А. Никитенко («Андижон», 57).

«Локомотив» – «Андижон» – 2:0 (1:0). ТТЙМИ стадиони. 4, 123 томошабин.
18 сентябр, 20-тур.
Ҳакам: В. Агишев – 8,6
Голлар: С. Абдуллаев (27), А. Аллабердиев (85)

2012 йил. Ўзбекистон ХХI миллий чемпионати. 

«Локомотив» – «Андижон» - 1:1 (0:1). «Локомотив» стадиони 2122 томошабин.
11 апрел, 8-тур.
Ҳакам: Ҳ. Рўзиев
Голлар: И. Тўхтахўжаев (83) – В. Шишелов (19)

«Андижон» – «Локомотив» - 0:1 (0:0) ). «Баркамол авлод» стадиони, 2854 томошабин.
14 сентябр, 19-тур.
Ҳакам: С. Зайлобиддинов
Гол: Ж. Оганесян (76)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика