Latest news

10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18

"Локомотив": Алишер Шоғуломов билан шартнома бекор қилинди News

"Локомотив": Алишер Шоғуломов билан шартнома бекор қилинди

"Локомотив" футбол клуби ўзаро келишувга кўра, жамоа ҳужумчиси Алишер Шоғуломов билан тузилган шартномани бекор қилди.
Бунга сабаб футболчининг клуб ички тартиб-қоидаларига риоя қилмагани бўлди.

Хабарингиз бор, 15 апрель куни "Локомотив" ўринбосарлари ёшлар лигаси 5-тур доирасида Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлишди. Бу ўйинда ўринбосарларимиз мураббийи Руслан Аҳмедхонов ҳужумчи Алишер Шоғуломовни асосий таркибга эмас, балки захирадагилар рўйхатига киритди. Бундан кўзланган мақсад, Шоғуломовни иккинчи таймда майдонга тушириб, жамоа ҳужумини янада кучайтириш эди.

Лекин Алишер Шоғуломов мураббийнинг бу қароридан хафа бўлиб, ҳали ўйин бошланмасданоқ кетиб қолди. У шу куни ҳатто "Локомотив" истиқомат қилган меҳмонхонага ҳам бормади. Шоғуломов шу кетганича мана орадан неча кун ўтган бўлса, клубга келиб бирор марта кўриниш бермади. Жамоа маъмурлари унга қўнғироқ қилишган пайт футболчи қўнғироқларга жавоб бермади. Кейинчалик маълум бўлишича, унинг ўзи "Локомотив"дан кетишни истади ва клуб ҳам шунга монанд Алишер Шоғуломов билан шартномани бекор қилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика