Latest news

01:49"Бавария" яхши пул эвазига Горецкани сотишга тайёр ва бу ҳақда Леонга хабар берди, аммо...  0 01:27Лангле Ла Лиганинг бошқа клубига ўтадими?  0 01:03"Манчестер Юнайтед" ПСЖ футболчиси билан шартнома бўйича келишувга эришди  0 00:32"Милан" Абрахамни харид қилиши мумкин. "Рома" Довбикнинг харидидан сўнг форвардни сотмоқчи  1 00:05РПЛ. "Рубин" ва Ашурматов Қозонда "Химки"га мағлуб бўлди  1 23:32Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда"  1 23:07Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"  12 22:56"Реал" Лапортга қизиқмоқда, аммо "Ал Насср"га пул тўлашни хоҳламаяпти. Ҳимоячи "Мадрид"га ўтишни хоҳламоқда ва маошининг пасайишига рози  1 22:30Суперлига. "Андижон" — ОКМК (2:3), олмалиқликлардан даҳшатли камбэк!  2 22:10Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" ва "Хоразм" ўзаро дуранг ўйнади  1 21:45Суперлига. "Бобур Арена"да 5 та гол урилган баҳсда ОКМК камбэк қайд этди  69 21:42"Атлетико" 30+5 млн евролик трансферни амалга оширди  2 21:17"Нью-Йорк – кўк-аноррангда". "Барса" "Реал" билан ўйин олдидан Таймс-скверда клуб либосидаги Озодлик ҳайкали акс этган роликни намойиш этди  1 20:23"Бенфика" Феликс учун 60 млн евро тўлашга тайёрмас  3 19:25"Атлетико" "Манчестер Сити" ҳужумчиси учун 40+20 млн. евро таклиф қилмоқчи  1

“Локомотив” – “Ал Наср” ўйини ҳақида News

“Локомотив” – “Ал Наср” ўйини ҳақида

“Локомотив” гуруҳдаги охирги турни ҳашаматли “Бунёдкор” стадионида ўтказди.

Бу ўйинда “Локомотив” ғалаба қозона олмагани, ҳатто гол ура олмагани учун баъзи мухлислар томонидан танқидга учрагани бор гап, лекин энг муҳими жамоа ютқазиб қўймади ва биринчи ўринни сақлаб қолган ҳолда кейинги босқичга йўл олди.

Кечаги баҳс қандай аҳамиятга эга эди? Айтиш мумкинки, ҳаммаси “Локомотив”нинг ўз қўлида эди. Яъни, “А” гуруҳини бир кема деб оладиган бўлсак, штурвал (кеманинг рули) “Локо”да эди. (Хоҳласа у томонга бошқаради, хоҳласа бу томонга). Кечаги баҳсда “Локомотив” ғалабани кўзлаб ҳаракат қилмади дейиш мушкул, шунчаки жамоа ўта эҳтиёткорлик билан ўйнади. Чунки бу ўйинда ким мағлуб бўлса, ўша жамоа гуруҳда қолиб кетарди.

Дуранг эса иккала жамоани ҳам қониқтирарди. Эҳтимол ўйинда гол урилмагани, ўйин тезлиги бироз паст кечгани стадионга келган мухлисларга ёқмаган бўлиши мумкин ва бунинг учун улардан узр сўраймиз. Аммо энг муҳими, “Локомотив” Осиё чемпионлар лигасида ўз олдига қўйилган дастлабки вазифани уддалади. Ҳаммамиз имкон қадар Европа футболини ҳам кузатиб борамиз. Кўряпмиз, клублар натижа учун ҳамма нарсага тайёр. “Жанг” майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам кетяпти. Футболда вақт ўтиб гўзаллик ўрнини натижа эгаллаяпти.

Қайси бир машҳур мураббий айтганди: “Мен чиройли ўйнаб мағлуб бўлгандан кўра, хунук ўйнаб ғалаба қозонишни афзал биламан”. Кечаги баҳсда “Локомотив” ғалаба қозона олмаган бўлса-да, энг муҳими ўзига керакли натижани қайд эта олди. Учрашув кескин тарзда кечмагани, хавфли вазиятлар кам бўлгани ва бу учрашувда “Локомотив”нинг тўп кирита олмагани айрим кишилар томонидан “ўйин келишилган” дейишгача борилди. Аммо унутмангки, бу чемпионлар лигаси ва бунда ҳар бир ўйин ташкилот томонидан қатъий эътиборда туради.

Хўш, ўйингача вазият қандай эди? “Локомотив”ни дуранг ҳам қониқтирарди. Бутун дунёда жамоани дуранг ҳам қониқтираётган бир пайтда футболчилар ёппасига ҳужумга ўтмайди. Бу нарса ҳатто жаҳоннинг гранд клубларида ҳам бор. Аввало ҳимояда эҳтиёт бўлиб ўйнашга тўғри келади. Қолаверса, бунда энг муҳими ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаслик. “Локомотив” биринчи таймдан сўнг иккинчи бўлимни ҳам янада эҳтиёткорлик билан ўтказди. Нима учун? Чунки гуруҳдаги иккала учрашув бир хил вақтда бошланган эмасми, нариги беллашувда “Ал Иттиҳод” “Сепахон”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этаётганди. Биз интернет асрида яшаяпмиз, шундай экан жамоалар бошқа ўйинлардан зудлик билан хабар топишяпти.

Кечаги учрашувда ким мағлубиятга учраса гуруҳда қолиб кетарди, шу боис “Локомотив” ҳам, “Ал Наср” ҳам аввало гол ўтказиб юбормасликни ўйлаб ҳаракат қилди. Бундан ташқари, дуранг рақибни ҳам тўлиқ қониқтирарди, шундай экан ҳадеб олдинга ўтишга не ҳожат. Маълумки, араблардан қандай ўйин кутишни олдиндан айтиш қийин. Улар ютиб ҳам, ютқазиб ҳам қўйиши мумкин. Агар кеча “Локомотив” бор кучи билан ҳужумга ўтса-ю, қарши ҳужумда гол ўтказиб якунда мағлуб бўлса, бу кимгадир татирмиди? Албатта, йўқ. Ундан кўра, эҳтиёткорлик билан ўйнаб кейинги босқичга чиққани афзал эмасми. Мана энди кўпчилик 1/16 финалда биздан фақат “Локо”нинг ўйинини кўради.

Кейинги босқичда “Локомотив”ни яна бир жиддий рақиб кутиб турибди. “Ал Ҳилол” Осиёнинг энг кучли клублари сирасига киради. “Локомотив” ўтган йил бу жамоа билан бир гуруҳда кураш олиб борган ва ҳар иккала баҳсда ҳам мағлубиятга учраган. “Темирйўлчилар” ўша мағлубиятлар аламини ҳали унутишгани йўқ. Насиб қилса, бу сафар ўйинлар бошқача кечади ва якунда омад биз томонда бўлади деб умид қилиб қоламиз. Зеро, минглаб мухлисларнинг орзу-истаклари ҳам шу: “Локомотив”дан Осиё чемпионлар лигасида юқори ўринларни кутиш.

Хайрулла Холиқов, “Локомотив” ПФК матбуот котиби.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика