Latest news

12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  0 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  0 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  0 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  3 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  8 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  8 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  9 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  2 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  3

“Локомотив” – “Ал-Иттиход” учрашувида Бенжамин Жон Уильямс ишлайди News

“Локомотив” – “Ал-Иттиход” учрашувида Бенжамин Жон Уильямс ишлайди

“Локомотив” – “Ал-Иттиход” ўйинига 6 кун вақт қолди.

23 февраль – сешанба куни 15:00 га тайин қилинган беллашув австралиялик ҳакам Бенжамин Жон Уильямснинг ҳуштаги билан бошланади. Унга қанотларда ҳамюртлари Натан Александр Макдональд ҳамда Эшли Уорвик Бичем ёрдам беришади.

ОФК чемпионлар лигасининг мазкур ўйинига ироқлик Алаа Обид Ал-Қодирни назоратчи этиб белгилади. Учрашув комиссари Малдивдан – Аҳмад Шаҳир.

Бенжамин Жон Уильямсни футбол мухлисларимиз яхши танишади. У Ўзбекистон клублари ва терма жамоалари иштирокидаги 14 та беллашувни бошқариб борган. Шуларнинг 6 тасида бизнинг жамоалар имкониятни бой берган бўлишса, кўрсаткичнинг тенг ярмида зафар қучишган.

Австралиялик рефери “Локомотив” иштирокидаги фақатгина 1 та ўйинда ишлаган ва у 2015 йилнинг 17 март санасига тўғри келади. Ҳакам Тошкентга ташриф буюрган учрашувларида вакилларимиз мағлуб бўлишмаган. Жумладан, “Локомотив”нинг 23 февраль кунги рақиби “Ал-Иттиход”нинг пойтахтимиздаги Уильямс билан боғлиқ иккита беллашуви бор. Бу сафар жиддаликлар учинчи синовдан ўтишади.

23 февраль, 2016. “Локомотив” стадиони (15:00)
ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) – АЛ-ИТТИХОД (Саудия Арабистони)
Ҳакамлар:
Бенжамин Жон Уильямс, Натан Александр Макдональд, Эшли Уорвик Бичем (барчаси Австралиядан), Ҳанна Ҳаттоб (Сурия).
Назоратчи: Алаа Обид Ал-Қодир (Ироқ).
Комиссар: Аҳмад Шаҳир (Малдив).

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика