Latest news

14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  5 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  9 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  5

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" ўйинига оид маълумотлар News

ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" ўйинига оид маълумотлар

Бугун Осиё чемпионлар лигаси 4-тур доирасида "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" баҳси бўлиб ўтади.

ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бўладиган баҳс соат 18:00да бошланади. Қуйида мазкур ўйинга доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

"Локомотив" ОЧЛдаги учта ўйиндан иккитасида имкониятни бой берди. Умуман олганда, "Локо" охирги 8та учрашувдан бештасида мағлубиятга учраган. 

- "Локомотив" Жидда шаҳрида бўлиб ўтган биринчи учрашувда 2та тўп киритишга муваффақ бўлди. Бу эса жамоа қаторасига 7та ўйинда рақиб дарвозасига тўп киритганини билдиради. 

- "Локомотив" Саудия Арабистони клубларига қарши жами 9 марта майдонга тушиб, шундан фақат биттасида ғалаба қозонган. Ягона ғалаба 2016 йил мусобақанинг 1/8 финал босқичида "Ал Ҳилол"га қарши баҳсда (2:1) қўлга киритилган.

- "Локомотив" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ўтган турда рекорд ўрнатди. У захирадан тушиб гол уриш бўйича энг яхши кўрсаткични қайд этди. Искандеров майдонга тушганидан сўнг 1 дақиқа, 6 сония ўтиб гол урди. 

- "Локомотив" ички чемпионатнинг охирги турида "Бухоро" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Арслонмурод Аманов билан Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган голлар "темирйўлчилар"га навбатдаги 3 очкони тақдим этди.


- "Ал Иттиҳод" ҳозирча ОЧЛ гуруҳ босқичида 9та гол урди ва бу борада қолган жамоалар орасида энг яхши кўрсаткич қайд этиб турибди. 

"Ал Иттиҳод" шу пайтгача Ўзбекистон клубларига қарши 15 марта баҳс олиб борган ва фақат иккита ўйинда мағлубиятга учраган. Жиддаликлар қаторасига 8 ўйиндан бери ютқазишмаяпти.

- Бу "Ал Иттиҳод"нинг Тошкентда "Локо"га қарши иккинчи ўйини бўлади. Биринчиси 2016 йил ўтказилган бўлиб, 1:1 ҳисоби қайд этилган. Учрашувда дастлаб Гелмин Ривас ҳисобни очган ва 89-дақиқада Сардор Мирзаев вазиятни тенглаштирганди.

- "Ал Иттиҳод" ўз тарихида икки марта (2004 ва 2015) Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Бу жамоа сўнгги бор 2014 йил гуруҳдан чиқишни уддалаган. 

- "Ал Иттиҳод" ички чемпионатда охирги ўйинини ўз майдонида "Ал Иттифоқ"қа қарши ўтказиб 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу жамоа турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика