Latest news

21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  195 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  7 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  2 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0 18:00БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига!   12 17:54Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Бунёдкор" стадиони учрашувга шай ҳолатда  2 17:20Саудия Арабистонида спиртли ичимликлар: 2034 йилги ЖЧда сайёҳлар учун истисно бўлиши мумкин  9 16:57"Мен умримда бунақасини кўрмаганман". Зидан Ямалнинг истеъдодини эътироф этди  9

"Локомотив" - АГМК. Ўзаро ўйинлар тарихи News

"Локомотив" - АГМК. Ўзаро ўйинлар тарихи

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 15-турида “Локомотив” АГМК клубини ўз майдони қабул қилади.

Қизиқарли тарзда ўтиши кутилаётган мазкур ўйин олдидан ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихи ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Қайд этиш жоизки, “Локомотив” ҳамда АГМК жамоалари шу пайтга қадар миллий чемпионатларимиз доирасида 18 бор баҳс олиб боришган. Ўзаро ўйинларда яққол устунлик “темирйўлчилар” жамоаси томонида.

“Локомотив” футболчилари АГМК клубини 11 марта мағлуб этишнинг уддасидан чиқишган. 4 та ўйинда рақибга имконият бой берилган. Яна 3 та беллашув дуранг билан якунланган.

"Темирйўлчилар" олмалиқликлар дарвозасини шу пайтгача 39 бор ишғол этишган ва 21 марта ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишган. Диққатга сазовор жиҳат шундан иборатки, “Локомотив” футболчилари АГМК жамоасига қарши ўтган сўнгги 5та ўйинда 20та гол уришга муваффақ бўлишган.


Суперлига
15 тур
“Локомотив” – АГМК
“Локомотив” стадиони, 19:11
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов, О.Абдувасилов, С.Шоюсупов, Э.Турсунов.
Назоратчи – С.Эрматов.
Комиссар – Ш.Ражабов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика