Latest news

22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  0 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   0 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  26 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  21 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  16 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  421 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  3 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34

“Локомотив-2004″ – хотира турнирида учинчи ўрин соҳиби! News

“Локомотив-2004″ – хотира турнирида учинчи ўрин соҳиби!

20-24 август кунлари Тошкентда таниқли футболчи, ўз вақтида миллий терма жамоамизга мураббийлик қилган Баҳодир Ибрагимов хотирасига бағишлаб турнир ўтказилди.

Бунда “Локомотив” футбол мактабининг 2004/2005 йилда туғилган тарбияланувчилари ҳам иштирок этиб, ёш “темирйўлчилар” якунда учинчи ўринни қўлга киритишди.

Айтиш мумкинки, Отабек Мансуров ва Дилшод Атамуҳамедов бошқарувидаги “Локо-2004/2005″ турнир давомида энг чиройли ўйин кўрсатган жамоа бўлди. Буни “Локомотив” иштирокидаги ўйинларни четдан кузатган мутахассислар, мухлислар ҳамда ота-оналар ҳам эътироф этишди. Футбол мактабимиз тарбияланувчилари тўртта ўйин ўтказган бўлса, шундан бирортасида гол қўйиб юборишмади. Бу ҳам таҳсинга лойиқ албатта.

“Локомотив-2004/2005″ дастлаб “Самарқанд” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Отабек Мансуров шогирдлари БЎСМ-16 устидан 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Аммо ярим финал беллашувида омад биздан бирозгина юз ўгирди. РОЗК билан кечган баҳснинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Шундан сўнг навбат пенальтилар сериясига етиб келди ва бунда футболчиларимиз 6:7 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Бугун ЎФФ сунъий майдонида бўлиб ўтган учинчи ўрин учун беллашувда эса “қизил рицарлар” пойтахтнинг яна бир жамоаси “Спартак”ка қарши тўп суришди. Энг қизиғи, бу ўйинда ҳам ҳисоб очилмади ва навбат яна пенальтилар сериясига етиб келди. Бунда эса “Локомотив” футболчилари 9:8 ҳисобида рақибдан устун келишди.

Мусобақа якунида одатдагидек ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ташкил этилди. Наримон Жалолов ва Тўлаган Исоқов бошчилигидаги ЎФФ фахрийлар кенгаши вакиллари ҳамда Баҳодир Ибрагимовнинг оила аъзолари ғолибларни тақдирлашди. “Локомотив” ҳужумчиси Асамжонов Саидакмал мусобақанинг “Энг яхши ҳужумчиси” деб топилди.







Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика