Latest news

22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  0 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  1 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  80 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5 20:30​Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 3:0  0 20:20​Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди   76 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ўз майдонида "Астон Вилла"га ютқазди  1 19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  4 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  6 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  65

"Локомотив-2004" Россиянинг Барнаул шаҳрига йўл олди News

"Локомотив-2004" Россиянинг Барнаул шаҳрига йўл олди

"Локомотив" футбол мактабининг 2004 йилда туғилган тарбияланувчилари ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган "Локобол" турнирида иштирок этиш учун бугун Россиянинг Барнаул шаҳрига жўнаб кетишди.
Ёш футболчиларимиз у ерда 23 июнга қадар бўлишади. Маълумот учун, "Локобол-РТЙ" футбол фестивали Россия болалар футболидаги энг катта лойиҳалардан бири ҳисобланади. Ушбу мусобақанинг бош ҳомийси "Россия Темирйўллари" компанияси бўлиб, фестивал Россиянинг турли шаҳарларида навбати билан ўтказиб келинади. Мусобақанинг асосий ташкилотчиси "Локомотив" (Москва) футбол клуби ҳамда Россия болалар футбол лигаси ҳисобланади.



Ушбу мусобақада "Локомотив" номи остида тўп тепадиган бир қатор ёш футболчилар гуруҳи иштирок этади. Бундай турнирларни ўтказишдан мақсад, ёш авлодни жисмонан етук этиб тарбиялаш, футболнинг МДҲ давлатлари бўйлаб янада ривожланишига ҳисса қўшиш ҳамда халқаро алоқаларни таъминлаш. Фестивал шиори: "Локобол - бу катта футболга йўл!"

Умуман олганда, "Локобол" турнири ёш болакайлар ўртасидаги энг нуфузли мусобақалар сирасига киради. Мана шундай мусобақада бизнинг футболчиларимиз ҳам иштирок этиши учун беминнат ёрдам кўрсатган "Локомотив" футбол клуби раҳбарияти ҳамда бош ҳомийимиз  "Ўзбекистон Темирйўллари" АЖ раҳбариятига миннатдорчилик билдирсак арзийди.



"Локомотив-2004" бош мураббийи Отабек Мансуров мусобақага 16 нафар футболчини олиб кетишни маъқул кўрди. Бизни кузатишда давом этинг, тарбияланувчиларимиз қачон, ким билан ўйнашлари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.



"Локобол-2015" футбол фестивалига йўл олган футболчиларимиз таркиби:

Қўчқоров Исмоил
Фарҳодов Билол
Анваров Аъзамжон
Ниғмонов Бобирхон
Раҳматуллаев Хумоюн
Ежов Данила
Тўлаганов Миржаҳон
Баҳодирхўжаев Акмалхон
Иброҳимов Ҳусан
Учқунов Муҳаммадсиддиқ
Зоҳидов Муҳаммадамин
Адилов Азизбек
Абдумавлонов Афзал
Ҳайдаров Муҳаммадали
Асомжонов Саидакмал
Икромов Шаҳзод

Делегация аъзолари:
Эркин Саидов, футбол мактаб директори
Отабек Мансуров, бош мураббий
Дилшод Атамуҳамедов, мураббий
Абдураҳим Саримсоқов, шифокор



"Локомотив" матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика