Latest news

02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  125 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5

Лочин Солиев: “Яна олий лигада ўйнашга кучим етади. Лекин футболдан кўнглим совуб кетмоқда” News

Лочин Солиев: “Яна олий лигада ўйнашга кучим етади. Лекин футболдан кўнглим совуб кетмоқда”

Андижонлик таниқли ҳужумчи Лочин Солиев сўнгги йилларда “бургутлар” сафида ўйнаб келаётганди.

Аммо 33 ёшли футболчи бугунги кунда ҳеч бир клуб таркибида кўриниш бераётгани йўқ. Хўш, Солиев бутсаларини михга илишга қарор қилдими ёки бунга бошқа сабаблар борми? Шу ва бошқа саволларга жавоб топиш мақсадида Лочиннинг ўзига мурожаат қилдик. 

-Олий лига жамоаларининг мавсумга тайёргарлиги айни қизиган паллага келган бўлсада, сизни ҳамон ҳеч бир клуб таркибида учратмаяпмиз. Буни изоҳлайсиз?

- Тўғри, ҳозир ҳамма жамоа тайёргарлик зўр берган. Лекин мен шунга қарамай уйдаман. Бу йил яна футбол ўйнайманми йўқми, аниқ бир қарорга келмадим. Очиғини айтганда, футбол ўйнашдан кўнглим совуб бормоқда. 

- Ўтган йили оёғингизни операция қилдирганингиздан хабаримиз бор. Шундан сўнг тикланиш қийин бўляптими?

- Бу борада муаммо йўқ. Операция яхши ўтди ва тикланиш жараёни ҳам кўнгилдагидек кечди деб ўйлайман. Бугунги кунда яқин дўстларим билан сунъий майдонда мини футбол ўйнаб турибман. 

- Сизни “Андижон” билан расман хайрлашди десак бўладими?

- Ҳа, жамоадан кетганим аниқ. 


- Олдингизда бошқа вариантлар борми?

- Очиғини айтганда, ҳеч бир клубдан жиддий таклиф бўлмади. 

- У холда  биринчи лига жамоаларидан таклиф тушса қабул қилишингиз ҳам мумкинми?

- Биласизми ҳозир олий лигада ҳам бемалол ўйнаб кетишимга ишонаман. Бунга ақлим ва қуч-қувватим етади. Лекин иштиёқ сўниб бормоқда. Сўнгги йиллардаги мен билан юз берган омадсизликлардан сўнг ҳафсалам пир бўлди.  

- Омадсизликлар асосан жарохат билан боғлиқ деб ўйласизми ёки бошқа сабаблар ҳам борми?  

- Энг аввало “Андижон”да ишлаган мураббийларнинг менга бўлган ишончсизлигини айтган бўлардим. Қолаверса айрим кишилар менга бошида катта ишонч билдириб кейинчалик ўзгариб кетти. Футболчи учун энг кераклиги аввало ишончдир. Мураббийлар кўпинча футболчи етишмаётган пайтда фойдаланганида, ҳафа бўлиб кетасан киши. Наҳотки шу даражага тушиб қолдик дея. Қолаверса алдовлар кўп бўлди. Бу ҳам қайсидир манода руҳан синдирди. 


- Катта футбол билан хайрлашиш арафасида турибсиз эканда?

- Олдиндан бир нима деб бўлмайди. Ёшим ўтиб бораётганини инобатга олсак, ёшларга жой бўшатиш кераклигини тушуниб боряпман. 

- Келгусида ўзингизни мураббий сифатида синаб кўрасизми ёки умуман бошқа соҳага ўтасизми?

- Футболдан бирдагина кетиш ҳам қийин. Чунки у менинг севимли машғулотим бўлган. Мендан қандай мураббий чиқишини эса вақт кўрсатиб беради. Футболда ишлаб, бошқа соҳа билан ҳам шуғулланишни режа қилганман. Фарзандларимиз катта бўлмоқда. Уларни келажакда яхши инсон бўлиб етишиб чиқиши учун ҳозирдан харакат қилишимиз зарур. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика