Latest news

17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  3 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  5 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  3 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  5 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  3 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  0 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  0 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  1 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  8

Лочин Солиев: Бу йил ўз ўйинимни юз фоизга кўрсата олмадим News

Лочин Солиев: Бу йил ўз ўйинимни юз фоизга кўрсата олмадим

Биринчи лигада бу йилги мавсумни омадли ўтказган “Андижон” жамоаси яна кучлилар сафига қайтди. Биринчилик баҳслари якунланишига уч тур қолганда андижонликлар олий лига масаласини ҳал этишди.
Ушбу муваффақиятда тажрибали ҳужумчи Лочин Солиевнинг ҳам ўзига яраша ҳиссаси бор. Йил бошида олий лига жамоаларидан таклиф тушган бўлишига қарамай, Солиев “Андижон”да қолишга қарор қилганди. Мавсум давомида ҳужумчи покер ва дублларни қайд этган ҳолда жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
Қолверса, ҳужумчи биринчилик баҳсларида рақиблар дарвозасини 15 бор ишғол этиб жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди. Мавсум якунлари тўғрисида Солиев билан суҳбатлашдик.

- Лочин, олий лига йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилдинглар. Шу боис энди енгил нафас олаётгандирсизлар?

- “Шердор” устидан қозонилган ғалабадан кейин олий лига масаласини ҳал қилгандик. Шунга қарамай, қолган учрашувларни ҳам муваффақиятли ўтказдик. Умуман олганда, мавсум бошидан фақат мана шу мақсад йўлида кураш олиб бордик. Шунинг учун бир йилдаёқ кучлилар сафига қайтишимизга ишонгандим.

- “Андижон” ва “Машъал” бошқа жамоалардан яққол кучли бўлишгани учун вазифа муддатидан олдин бажарилди деб ҳисоблайсизми?

- Тўғри, таркибимиз нисбатадан кучлироқ ҳамда савия жиҳатдан бошқа клублардан устунроқ эди. Тан олиш керак, биринчи лигада кўп жамоаларнинг савия паст. Бошқалардан бир бош устунлигимиз эвазига йўлланмани қўлга киритдик.

- Олий лигада тўп сурган футболчиларга қуйи лигада ўйнаш осон бўлгандир. Умуман мавсум сиз қандай ўтди?

- Якунланган мавсумда ўзимни юз фоизга кўрсата олганим йўқ. Чунки бундан ҳам яхшироқ ўйнай олишимга ишонаман. Бунга нима ҳалақит қилдими? Биринчи навбатда айтишим мумкинки, биринчиликда барибир олий лигадақа ўйинлар бўлмайди. Масалан, биринчи лигада фикрлаб ақл билан ўйнайдиган жамоалар деярли йўқ. Бундан ташқари майдонларнинг ҳолати жуда ёмон. Бундай майдонларда ўйининг чиқмайди. Айниқса, сафардаги кўплаб учрашувларда ўйинимиз қовушмади. Шу сабабли “Оқтепа”, “Чуст-Пахтакор” ва “Зарашфон” жамоаларига ютқазиб қўйдик. Ва албатта жароҳат ҳам барқарор ўйнашимга тўсқинлик қилди. Биринчи босқичда жароҳат сабабли 6та учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим.

- Ҳужумчи учун биринчи лигада 15та голни қандай баҳолаш мумкин?

- Албатта, бундан ҳам кўпроқ гол бўлиши керак эди. 15та гол ҳам ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Бунинг учун жамоадошларимнинг ҳам ёрдами катта бўлди. Шу сабабли жамоадошларимдан миннатдорман.

- “Машъал” иккала учрашувда ҳам “Андижон”ни мағлубиятга учратди. Бу муборакликларни кучлироқ эканлигидан далолатми?

- Бу жамоалар ўртасидаги ўйинда битта гол ғалаба тақдирини ҳал қиларди. Муборакда ҳам Андижонда ҳам шундай ўйинлар кечди. Тўғри, “Машъал” ҳам яхши шаклланган жамоа. Ўзаро ўйинларда омад уларга кулиб боқди.

- Жорий мавсумни олий лигада ўтказишингиз мумкин эди. “Шўртан” жамоасидан таклиф тушганди ва маълум вақт ғузорликлар сафида бўлдингиз. Лекин ўшанда биринчи лигани танлаб нима учун “Андижон”га қайтишга қарор қилдингиз?

- “Андижон” биринчи лигага тушиб кетганидан сўнг олий лигада фаолиятимни давом эттириш мақсадим бор эди. Боз устига “Шўртан”дан таклиф тушганди ва Ғузорда ўйнаш имконияти бор эди. Аммо биринчи лигага тушиб кетган бўлишига қарамай “Андижон”да мени нимадир ушлаб турди. Ўша пайтда ич-ичидимдан “Андижон”ни олий лигага қайтаришни бурчим деб ҳис қилдим. Бундан ташқари мураббийлар ва клубимиз президенти Зафар ака Зулунов ҳам қайтишимни хоҳлашгани катта туртки бўлди. Яъни, раҳбарият нафақат олий лигага олиб чиқишни, балки кучлилар сафида муваффақият қозонадиган жамоа шакллантиришни мақсад қилгани ҳам қайтишимга сабаб бўлди.

- Биринчи лигада аввал ҳам ўйнагансиз, тўғрими?

- Ҳа, 2005 йилда ҳам биринчи лигада тўп сурганман. Ўша вақтдаги билан ҳозирги биринчи лига ўртасида фарқ бор албатта. Лекин фақр у қадар катта эмас. Йўқ эмас, қисман бўлса-да ўсиш бор. Ўшанда биринчи лигада 28та гол урганимни айтиб ўтишим мумкин.

Айни пайтда Азамат Абдураимовнинг қўл остида тўп суряпсиз. Бу мураббий билан ишлаш қандай бўлмоқда?

- Азамат ака қизиққон ва ишга чанқоқ мураббий. Шунингдек, ҳар бир футболчи билан тил топишишга ҳаракат қилади. Бундан ташқари машғулотларни қизиқарли ўтказади. Мураббийимиз бизга ишонч билдирганди ва бу ишончни оқладик.

- Қандай фикрдасиз, “Андижон” ҳозирги таркиб билан олий лигада муносиб қатнаша оладими?

- Менимча, келаси йили олий лигада таркибни янада кучайтириш керак. Бунинг учун жамоага яхши савиядаги ўйинчиларни жалб этиш лозим. Ўйлайманки, мураббийлар элитада жамоани сезиларли даражада кучайтиришади. Шу ўринда мухлислар ҳам фикр билдирмоқчи эдим. Биринчи лигага тушиб кетган бўлишимизга қарамай, ишқибозлар ҳар бир учрашувда бизни муносиб қўллабғқувватлашди. Ўзбекистонда “Андижон” клубининг мухлисларига ўхшаган фанатлар йўқ. Олий лигага айнан уларнинг ёрдами билан ҳам қайтдик. Бунинг учун мухлисларимизга раҳмат айтаман. Қолаверса, уларнинг ишончини оқлаш бизнинг бурчимиз эди. Буни уддалаб мухлисларимизни хурсанд қилдик.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика