Latest news

18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  5 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  2 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  46 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  4

Лобанов “Пахтакор”нинг хориж йиғинига нега бормади? News

Лобанов “Пахтакор”нинг хориж йиғинига нега бормади?

Ўтган шанба куни “Пахтакор” футбол клуби режага кўра ўзининг биринчи хориж йиғинини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетди.
У ерга мураббийлар штаби жами 25 нафар ўйинчи ва 3та дарвозабонни олиб кетган. Футболчилар рўйхатига эътибор қаратадиган бўлсак, “шерлар”нинг асосий посбони Александр Лобановнинг Туркияга йўл олган делегациядан ўрин олмаганини кўрамиз. Посбонлардан Никита Рибкин, Акмал Турсунбоев ҳамда Асилбек Омонов бор. Александрнинг нима учун хориж йиғинига бормаганини билиш мақсадида “Пахтакор”нинг дарвозабонлар бўйича мураббийи Анвар Рашидов билан суҳбатлашдик.

- Анвар ака, “Пахтакор”нинг асосий посбони сифатида эътироф этиб келинаётган Александр Лобановнинг Туркияга жўнаб кетган футболчилар рўйхатида йўқлигини қандай изоҳлайсиз?

- Аслида Лобанов ҳам хориж йиғинига бориши керак эди. Аммо биласизми, унинг паспортида виза билан боғлиқ муаммо шу кунга қадар ҳал бўлмади. Бунга масъуллар улгуришмаган. Бунинг натижасида иложсизликдан Туркияга бора олмади.

- Ушбу шогирдингиз билан бир қаторда ўзингиз ҳам Туркияга бормадингиз. Бу нима билан боғлиқ?

- Мураббийлар штаби ўзаро келишган холда, мен ҳам Тошкентда қолиб Александр Лобанов билан бирга машғулот ўтказишга қарор қилдик. Чунки ўзингизга яхши маълумки, Саша жамоамизнинг биринчи рақамли дарвозабони ҳисобланади. Шунинг учун унинг хорижга кетмагани боис ҳам 15 кун ўзимизда жиддий шуғулланмасак бўлмайди. Бу муддат давомида дарвозабон билан одатдагидек дастур асосида кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишда давом этяпмиз. Умид қиламанки, “Пахтакор”нинг иккинчи хориж йиғинига Лобанов иккимиз борамиз. Бу йиғин 15 февралдан 1 мартга қадар Туркияда бўлиб ўтади.  

- У холда хорижга йўл олган дарвозабонларни ким шуғуллантирадиган бўлди?

- Уларнинг кунлик машғулот ўтказиш дастурини ишлаб чиқиб, мураббийлар гуруҳидагиларга берганман. Жумладан Нўъмон Ҳасановга. Шунингдек яқинда жамоада иш бошлаган хорижлик мутахассис Дражен Дукич ҳам у ерда дарвозабонларга эътибор қаратадиган бўлди.

- Наҳотки, учта дарвозабондан кўра Александр Лобановнинг бир ўзи билан машғулот ўтказишни маъқул топган бўлсангиз?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, Саша сир эмаски икки йилдан буён асосий посбонимиз бўлиб келмоқда. Бу йил ҳам асосий эътибор унга қаратилади. Шунинг учун биринчи рақамли дарвозабонимизнинг тайёргарлиги кўнгилдагидек бўлиши учун, мен ҳам Тошкентда қолдим. Чунки қолган ёшларимиз унга жорий мавсум жиддий рақобатчилик қила оладиган даражага етиб улгуришмади. Фақат ёшларимиз Лобановга рақобатчи сифатида қаралмоқда. Александр Тошкентда машғулот ўтказиш билан бирга, “Пахтакор-2” жамоаси ўтказаётган синов-назорат баҳсларида ҳам майдонга тушиб, ўйин амалиётига эга бўлади.

- Қандай фикрдасиз, Рибкин, Турсунбоев, Омонов. Буларнинг қай бири Лобановга жиддий рақобат қила олади?

- Назаримда бу борада Турсунбоевнинг имконияти юқори. Чунки Акмал охирги йилларда катта ўсишга эришди. Уммонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ҳам барча ўйинларда алмаштиришларсиз ўйнади. Бу билан у халқаро ўйин амалиёти ва яхшигина тажриба оширди. “Андижон” таркибида ҳам кўплаб ўйинларда дарвозани қўриқлади ва катта ўсишга эришди. Унинг ўзига бўлган ишончи янада ортган.

- Айтишларича “Андижон” бу дарвозабонни жорий мавсум ҳам олиб қолишга харакат қилган экан. Шу ростми?
- Ҳа, чиндан ҳам Азамат Абдураимов Акмалга бу йил ҳам ишонч билдираётганди. Лекин бундай дарвозабонлар “Пахтакор”га ҳам керак. Шунинг учун катта эхтимол билан Турсунбоев бу йил жамоамизда қолади.

- У холда Никита Рибкин ёки Асилбек Омонов бошқа жамоага ижарага берилиши мумкинми?
- Албатта. Бу айнан мазкур хориж йиғинидан кейин аниқ бўлса керак. Туркияда бу дарвозабонлар синов-назорат ўйинлари орқали ҳам кўздан кечирилади. Ким ўзини ижобий томондан кўрсата олса, ўша олиб қолинади. Акс холда бошқа клубга ижарага берилиши мумкин. Лекин айнан унинг ким бўлиши ҳақида ҳозирдан бир нима деб бўлмайди.

- Яна бир ёш посбон Абдумавлон Абдужалилов ҳақида қандай фикрдасиз?

- Абдумавлон ҳам умидли ёш дарвозабонларимиздан бири. Унинг “Пахтакор” ёшлар жамоаси билан Италияда бўлиб ўтадиган “Коппа Карнавале” халқаро турнирига бориши кутилаётганди. Аммо маълум бўлишича Абдужалилов ҳам хориж сафари рўйхатига киритилмаган. Чунки мусобақа регламентига кўра, 1994 йилда туғилган футболчилардан атига 4 нафаригина рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Мураббийлар бундай ёшдаги бошқа чизиқ вакилларини олиб кетишга қарор қилишган.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика