Latest news

13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  7 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  0 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  0 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  3 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  1 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0 10:28Янги қарор сабабли мухлислар ЖЧ вақтида АҚШ ҳудудига кира олмасликлари мумкин  4 10:00Ҳусанов биринчи ўринда  9 09:33Sofascore. Жамоаси мағлуб бўлган Ғаниев неча баҳо олди?  1 08:56Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  2 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  5 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  10

LLF SUPER LIGAда энг яхшилар аниқланди News

LLF SUPER LIGAда энг яхшилар аниқланди

Ҳаваскорлар ўртасида бўлиб ўтаётган футзал бўйича LLF SUPER LIGAда ноябрь ойининг энг яхшилари тақдирланди.

Ташкилий қўмита ўтган ой якунларига кўра, 4та номинация бўйича энг яхшиларни аниқлаб олди. 

1. Энг яхши дарвозабон

2. Энг яхши футзалчи

3. Энг яхши мураббий

4. Энг чиройли гол муаллифи


Энг яхши дарвозабон - Бекзод Амануллаев (SUZANE)

SUZANE жамоасининг биринчи рақамли посбони Бекзод Амануллаев ноябрь ойининг "Энг яхши дарвозабони" деб топилди. SUZANE ўтган ой тўртта ўйинда уч бор ғалаба қозониб, бир марта дуранг қайд этишида Бекзоднинг ҳиссаси катта бўлди. Қолаверса, у кетма-кет икки бор (8-9 тур) рамзий терма жамоадан ҳам жой олди.

Номзодлар: Сирожиддин Ҳусниддинов (ISTIQLOL), Рустам Шамсимухаметов (PHOENIX), Лазизхўжа Хўжааҳматов (UZPSB).


Энг яхши футзалчи - Санжар Аухатов (SUZANE)

SUZANE жамоаси тўпурари Санжар Аухатов ноябрь ойининг "Энг яхши футзалчиси" деб топилди. Санжар ўтган ой жуда чиройли ўйин кўрсатиб, 4та учрашувда 10та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, қаторасига уч ўйинда учтадан тўп киритди.

Номзодлар: Жамшид Исаев (PHOENIX), Шуҳрат Аҳмедов (UZPSB), Камолиддин Маҳамадов (UZPOST).


Энг яхши мураббий - Равшан Ражабов (PHOENIX)

PHOENIX жамоаси устози Равшан Ражабов ноябрь ойининг "Энг яхши мураббийи" деб топилди. PHOENIX ўтган ойни Равшан Ражабов қўл остида жуда яхши ўтказиб, 3 ғалаба ва бир дуранг қайд этди. Мураббий ҳар бир ўйинга тўғри тактика танлай олди ва шогирдларига тўғри кўрсатмалар берди.

Номзодлар: Анвар Ачилов (SUZANE), Константин Свиридов (UZPSB), Зафар Муратов (ISTIQLOL).


Энг чиройли гол муаллифи - Нодир Исроилов (DHL)

DHL ҳимоячиси Нодир Исроилов ноябрь ойининг "Энг чиройли гол" муаллифи деб топилди. Нодир 8-турдан ўрин олган PHOENIX билан баҳсда ажойиб гол уришга муваффақ бўлди.

Номзодлар:

Санжар Аухатов. SUZANE - ARGIN ўйинида (7-тур)

Жамшид Исаев. PHOENIX - VOSTOK ўйинида (6-тур)

Азамат Бойматов. VOSTOK - UZPSB ўйинида (8-тур)

LLF SUPER LIGA ташкилий қўмитаси энг яхшиларни тақдирлашда фаол иштирок этган ERMAK савдо белгиси ходими Улуғбек Нарзуллаевга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика