Latest news

19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  3 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  23 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0

LLF 2-LIGAда мавсум тугади. TTT - чемпион! News

LLF 2-LIGAда мавсум тугади. TTT - чемпион!

12 февраль куни старт олган LLF 2-LIGA чемпионатининг илк мавсуми ўз якунига етди.

Тошкент Молия институт спорт залида охирги тур учрашувлари бўлиб ўтганидан сўнг тақдирлаш маросими ташкил этилди. Дастлаб 5та номинация бўйича мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди.


Абдулборий Илёсов - Энг яхши ёш ўйинчи!

UZPOST-2 сафида ажойиб ўйин кўрсатган Абдулборий Илёсов энг яхши ёш ўйинчи деб топилди. Абдулборий чемпионат давомида 10та гол уришга муваффақ бўлди.

 


Сарвар Жўраев - Энг яхши ассистент!

TTT етакчиларидан бири Сарвар Жўраев мавсумнинг энг яхши ассистенти деб топилди. У 20 бор самарали тўп узатишни амалга ошириб, бу борада биринчи бўлди.


Шоҳруз Хўжаев - Энг яхши тўпурар!

UZDTV ҳужумчиси Шоҳруз Хўжаев энг яхши тўпурар деб топилди. У чемпионатда 42та гол уриб, бу борада якка пешқадам бўлди. (Изоҳ: Тақдирлаш маросимига Шоҳруз кела олмагани боис совринни унинг акаси Фируз Хўжаев қабул қилиб олди).


Муродхўжа Азаматов - энг яхши дарвозабон!

UZDTV посбони Муродхўжа Азаматов мавсумнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. У кўп ўйинларда етакчилик қобилиятини намойиш этиб, ўз дарвозасини бир нечта голлардан сақлаб қолди ҳамда жамоасига катта ёрдам берди.


Музаффар Умрзоқов - Мавсумнинг энг яхши футзалчиси!

TTT ҳужумчиси Музаффар Умрзоқов LLF 2-LIGAда мавсумнинг энг яхши футзалчиси деб топилди. У мусобақада 36та гол ва 13та самарали тўп узатишни амалга ошириб, ўз жамоасининг чемпион бўлишида муносиб ҳисса қўшди.


RIVERSIDE - бронза медаллар соҳиби!

LLF 2-LIGAда RIVERSIDE жамоаси 36 очко жамғариб, 3-ўринни қўлга киритди.


UZDTV - кумуш медаллар соҳиби!

LLF 2-LIGAда UZDTV жамоаси 41 очко жамғариб, 2-ўринни қўлга киритди.


TTT - чемпион!

LLF 2-LIGAда TTT жамоаси 43 очко жамғариб, чемпионликни қўлга киритди.


Якуний тўпурарлар рўйхати

42 гол - Хўжаев Шоҳруз UZDTV

36 гол - Умрзоқов Музаффар TTT

34 гол - Тураев Тимур SERENE GROUP

26 гол - Шодмонов Исломхўжа RIVERSIDE

25 гол - Абдухалилов Абдумажид NAMUNA

20 гол - Жўраев Сарвар TTT

20 гол - Рўзметов Зиёдулла CHEKHOV

19 гол - Эргашев Ўткир RIVERSIDE

16 гол - Комилов Исмоил UZPOST-2

16 гол - Абдувалиев Фазлиддин UZPOST-2

16 гол - Уралов Азиз TTT

15 гол - Шукуров Дилшод SERENE GROUP

13 гол - Рўзматов Асрор TTT

13 гол – Тойиров Соҳиб CHEKHOV

12 гол - Йўлдошев Суннатулла RIVERSIDE

12 гол - Ниёзов Дониёр UZPOST-2

12 гол - Исмоилов Асилбек TTT

12 гол - Тўхтаназаров Рамзиддин UZDTV

11 гол - Курамшин Тимур RESPECT

10 гол - Саидаҳмедов Саидакбар UZPOST-2

10 гол - Илёсов Абдулборий UZPOST-2

10 гол - Бабатаев Меирбек CHEKHOV

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика