Latest news

17:25Суперлига. ОКМК – "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  30 17:09"Бунёдкор" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  1 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  17 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  7 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  18

"Ливерпуль" ва "Реал" собиқ устози Бенитес Чемпионлар Лигаси финалидан нималарни кутмоқда? News

"Ливерпуль" ва "Реал" собиқ устози Бенитес Чемпионлар Лигаси финалидан нималарни кутмоқда?

Тажрибали мураббий Рафаэль Бенитес ЕЧЛ финали олдидан фикрларини айтиб ўтди.

"Статистикага қарасам, "Ливерпуль" фаворит эканлиги кўринмоқда. Бироқ бир ўзига хослик бор – улар финалда ўйнашга ўрганиб қолган "Реал Мадрид" билан ўйнашади.

"Ливерпуль" сўнгги йилларда тўпга эгалик қилиш фоизини оширди, чунки уларда ажойиб ўйинчилар бор, жамоа кўпинча ўйинни назорат қилади. "Мадрид" Винисиус ёки Родриго билан кўпроқ қарши ҳужумга ўтмоқда.

Клопп қойилмақом иш қиляпти, "Ливерпул" анча яхшиланди. "Ливерпул"нинг заиф томонлари кам. Аммо "Реал Мадрид" қанотда Винисиусни ишга солиши орқали устунликка эга. Ишончим комилки, Клопп ҳам, Анчелотти ҳам бу ҳақда билади.

Мен иккала клубга ҳам боғланганман. Ким яхшироқ ўйнаса, ўша ютади. Такрор айтаман – агар рақамларга тўхталсак, "Ливерпул" бироз устундек кўринмоқда.

Лекин финалдаги "Реал" – бу ҳақиқий "Реал". Қолаверса, улар кўпроқ дам олишди, бу уларнинг устун томони", – деди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, финал беллашуви 28 май куни Парижда ўтказилади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика