Latest news

08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  5 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  38 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  5 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  34

"Ливерпуль" "Реал"ни "тиз чўктирган" ўйинни эслаймиз (+умумий статистика) News

"Ливерпуль" "Реал"ни "тиз чўктирган" ўйинни эслаймиз (+умумий статистика)

Европа Чемпионлар Лигаси жорий мавсумининг чорак финал баҳслари старт олиш арафасида.

Мерсисайднинг "Ливерпуль" клуби бугун Мадридда "Реал" меҳмони бўлади. Шу муносабат билан мазкур жамоалар ўртасида 2009 йилда ўтказилган учрашувни ёдга олишга қарор қилдик.

"Реал" Европа Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичида илк бор 2008-2009 йилги мавсумнинг нимчорак финалида тўқнаш келган эди. 2008-2009 йилги мавсумдаги 1-учрашув Мадридда ўтказилди. "Сантьяго Бернабеу"га йиғилган 80 минг мухлис қаршисида кечган баҳс тақдирини Йосси Бенаюннинг ягона голи ҳал қилади. Жавоб учрашувига ғалаба илинжида ташриф буюрган "Реал" катта куч билан ҳужумга ўтишни ният қилган эди. "Энфилд" эса бундай таваккалчиликларни сира кечирмайди...

2009 йилнинг 10 март куни Мерсисайдда ўтказилган ўйин "Ливерпуль"нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Рафа Бенитез жамоаси сафида Жеррард дубль қайд қилган бўлса, Фернандо Торрес ва Андреа Доссена биттадан гол урди.

"Ливерпуль" 4:0 "Реал Мадрид"

Голлар: 1:0 - Торрес 16, 2:0 - Жеррард 28 (пен.), 3:0 - Жеррард 47,  4:0 Доссена 88.

"Ливерпуль": Рейна, Арбелоа, Шкртел, Каррагер, Фабио, Маскерано, Жеррард (Спиринг, 73'), Бабел, Алонсо (Лейва, 60'), Кёйт, Торрес (Доссена, 84')

"Реал Мадрид": Касильяс, Рамос, Пепе, Каннаваро (Ван дер Варт, 64'), Хайнце, Л.Диарра, Гаго (Гути, 77'), Снейдер, Роббен (Марсело, 46'), Рауль, Игуаин.

Огоҳлантиришлар: Жеррард(26'), Маскерано(42'), Доссена(85') - Пепе(19'), Хайнце(27'), Марсело(62')

Қуйидаги видеода учрашувда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.


Жамоалар ўртасидаги статистика. Мазкур клублар бугунга қадар расмий баҳсларда 6 бор тўқнаш келган. Уларнинг учтасида "қироллик клуби", қолган учтасида "қизиллар"нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати - 7:7. Энг қизиғи, тўқнашувларнинг 2 таси финалларда рўй берган. 1981 йилги Европа Чемпионлар Кубогининг ҳал қилувчи баҳсида "Ливерпуль" ҳимоячиси Алан Кеннедининг голи инглиз клубига ғалаба келтирган. 2018 йилги финални эса жуда яхши эслайсиз...

"Реал" "Ливерпуль"ни енгадими? (CА ходимларининг тахминлари)        

Author :
Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика