Latest news

00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  11 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  2 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6

"Ливерпуль" парадида 750 минг киши иштирок этди (шаҳар аҳолиси - 513 минг): Автобус хатто шаҳар четида ҳам бўлди News

"Ливерпуль" парадида 750 минг киши иштирок этди (шаҳар аҳолиси - 513 минг): Автобус хатто шаҳар четида ҳам бўлди

Хендерсон Европанинг асосий турнири совринини боши узра кўтарганидан 12 соат ўтиб Ливерпулда катта байрам ўтказилди.

Чемпионликни тонггача нишонлаган ливерпулликлар тушликкача ухлашди. Бу вақт ичида шаҳар тартибга келтирилди, "Европа чемпионлари 2019" ёзуви туширилган минглаб футболкалар чиқарилди ва Чемпионлар лигаси кубоги шаклидаги юзлаб шарлар тайёрланди.


Кимдир чемпионларникига ўхшаш юзлаб медаллар тайёрлади: Болалар уни катта қувонч билан сотиб олишди.


Финал куни Ливерпулда 25 минг киши байрам уюштирди, аммо парадда бундан бир неча марта кўпроқ ишқибоз бўлиши кутилган эди.

Омадли мухлислар 2 июнь тонгида испан лоукостерлари (арзон самолётлар) орқали Ливерпулга қайтиб келишди. Бортда бўлганларнинг айтишича, самолёт қўниши билан учувчи You’ll never walk alone қўшиғини ёқди ва тун давомида ухламаган учоқдаги мухлислар яна бир бор бахтдан йиғлаб юборишди.

Англияда чемпионлик паради бошқа мамлакатлардан ўтказиладиган жойи, мухлислар сони ва унинг охирида бўладиган концерт билан фарқ қилади. Бундай тадбирлар карнавалларни эслатиб юборади, минглаб болакайлар жамоа формасида бўлишади, баъзи ишқибозлар эса симёғоч ва светофорларга чиқиб олишади.

Тўрт йил ичида Англияда тўрт хил нишонлаш бўлди.

"Челси" 2015 йилда Лондон ғарбини айланди ва анъанага кўра каравиз (селдерей) отишди, аммо "Стэмфорд Бриж" атрофидаги туманларда бақир-чақир бўлмаган.

"Манчестер Сити" 2018 йилда "Центурионлар" номли баннерлар осилган марказий кўчаларни айланиб, парадни концерт билан якунлаган эди.

"Лестер" 2016 йилда уюштирган тадбирда Англия футболи тарихидаги энг ажойиб кеча бўлган: 300 минг кишилик шаҳарда 250 минг ишиқибоз байрам қилган.

Хатто Ливерпулдаги ақлдан оздирадиган парадҳам "Лестер"никидан бир балл паст баҳо олди десак бўлади.

Мерсисайдликларнинг байрами бошқаларникидан парад масофаси билан фарқ қилди. Автобус шаҳар четидан йўлга чиқиб, парадни Мерси соҳил бўйида якунлади.

Шаҳарда одам жуда кўпайиб кетгани туфайли, парад масофаси узайтирилди.

Автобус манзил охирига етиб боришидан бир неча соат олдин Ливерпуль мэриясида қуйидаги хабар эълон қилинди: "Парадда 500 минг киши иштирок этмоқда".

Одамлар атрофдагилар билан танишишди, кутиб чарчаган болаларни биргаликда хурсанд қилишди.


Мерси қирғоқларида шамол кучайиб борарди, аммо одамлар кутишда давом этишди.

Икки ярим соатдан сўнг, автобус йўлга чиқиши билан СТрэнддаги полициячилар қимирлаб қолишди. Мухлислар жамоа яқинлигини ҳис қилишди: Болаларни елкага чиқарилди, симёғочлар ёшлар билан тўлди, бино деразасига Let's talk about six baby плакати илиб қўйилди.

Жамоа кўча бошида эканлигини фейерверкдан ва қизил шашкаларнинг тутунидан билиш мумкин эди. Аввалига полиция кортежи кўринди, кейин журналистларга тўла медиа-автобус. Навбатдаги машинада овоз кучайтирувчи ускуналар олиб ўтилди. Ундан сўнг конфет қоғозларини отувчи машина ўтди.

Автобус кўча ўртасига етиб келганида, овоз кучайтирувчи ускуналардан YNWA қўшиғи янгради, Liver Building минораси томидан қизил тутун чиқа бошлади. Ушбу бинони "Ливерпуль" эмблемасидаги қушлар безаб туради.

Йўл давомида Юрген Клопп журналистларга ҳиссиётларга бой интервью берди ва йиғлаб юборди. Футболчилар уч соат давомида автобуснинг иккинчи қаватидан қўлларини силкитиб, чарчоқ нималигини билишмади.

Минглаб одамлар автобус ортидан юришарди. Мухлислар бинолар атрофида югуришди, тўсиқлардан ошиб ўтишди.

Барьерлардан бироз узоқлашиб, парадда иштирок этаётганлар қанчалик кўплигини кўриш, унинг масштабини ҳис қилиш мумкин эди. Мухлислар деярли ҳамма ерда.

Автобус бекатлари, йўл белгилари устига чиқиб олган ҳаваскорларни унутинг. "Ливерпуль" мухлислари томларга чиқиб олишди. Бир гуруҳ ишқибозлар парадни қурилиши якунланмаган ёпиқ бинодан томоша қилишди.


Ҳаммаси якунлангандан сўнг полиция навбатдаги янгилик ҳақида эълон қилди: Парадда 750 минг киши иштирок этди. Рақамлар ошириб юборилганга ўхшарди (Ливерпуль шаҳри аҳолиси - 513 минг киши), аммо вокзални кўрганингизда, рақамлар ҳақиқатлигига ишонган бўлардингиз. Ўн минглаб мухлислар тўлиб қолган поездларда шаҳарни тарк этишга уринишди.


Аввалроқ қўйилган баҳони ўзгартирамиз, чунки бу тарихдаги энг яхши чемпионлик парадларидан бири бўлди.

10 баҳо.

Rating: +55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика