Latest news

23:30Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   7 23:08Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  11 22:40Санжар Турсунов: "Жаҳон чемпионати саралашларида яхши имкониятга эгамиз"  3 22:20Ўзбекистон кубоги. Сўнгги бор финалда қачон водий дербиси бўлган?  13 21:21Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади. Кулаётган Бобир, хаёл сураётган Ҳожиакбар  10 21:00Эксклюзив интервью. Сречко Катанец: "10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонмоқчимиз"   12 20:02"Ал Иттиҳод" ПСЖ ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади, here we go!  1 19:38Виктор Осимхеннинг янги жамоаси маълум  8 19:25Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"  9 18:53"Реал"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди ва 8 ҳафтага сафдан чиқди  1 18:22Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"  2 17:22Футзал. Венесуэла футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  1 16:00⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?   8 15:49Де Росси маълумотни тасдиқлади  0

"Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед". Нурсиз дуранг қайд этилди News

"Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед". Нурсиз дуранг қайд этилди

"Ливерпуль" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги Англия Премьер-лигасининг 8-тур учрашуви якунланди.

"Ливерпуль" – "Манчестер Юнайтед" 0:0

"Ливерпуль": Миньоле, Матип, Морено, Гомес, Ловрен, Коутиньо (Старридж, 79), Вейналдум, Фирмино (Соланке, 87), Джан, Салах (Окслейд-Чемберлен, 78), Хендерсон.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Смоллинг, Дармиан, Валенсия, Джонс, Янг (Линделеф, 90), Матич, Эррера, Мхитарян (Лингард, 63), Марсьяль (Рэшфорд, 65), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Смоллинг (74), Янг (87).


ЯНГИЛАШ

1. Мартин Аткинсон хуштагини чалди ва ўйинга старт берилди. Олға йигитлар! МЮ бугун оқ рангда, чунки "Ливерпуль" уй жамоаси сифатида қизил либосларда майдонга тушди.

2. Учрашувдаги илк бучрак тўпини Генрих Мхитарян ижро этди. Вийналдум тўпни яна чиқариб юборди. Иккинчи бурчак зарбаси ҳам қайтарилди, Дармиан эса ўзи томон келаётган тўпни тўхтатмай дарвозага зарба берди. Ноаниқ.

5. Андер Эррера майдон марказида Коутиньони йиқитиб, қоида бузди. Карточкага арзимайдиган фол. Аткинсон ҳам шундай фикрда.

6. "Ливерпуль" дарвоза томон илк аниқ зарба беришга муваффақ бўлди. Вийналдумнинг зарбаси кучсиз чиқди, де Хеа қийинчиликларсиз тўпни эгаллаб олди.

7. "Қизиллар" аста-секинлик билан босимни оширишмоқда, прессингда МЮ бироз ўзини йўқотиб қўйяпти.

10. Матип узоқдан Давид де Хеа қўриқлаётган дарвозани нишонга олишга уринди, бироқ дарвоза 5 метр баландда эмас. Акс ҳолда ҳисоб очилган бўларди.

13. Тўпга кўпроқ мезбонлар эгалик қилишмоқда, аммо позицион ҳужум уюштиришда қийинчиликлар юзага келмоқда.

14. Салах икки футболчи орасидан тўпни қабул қилиб, уни Вийналдумга узатди. Вийналдум дарвозага зарба берди, бироқ де Хеа ўзига келаётган тўпни ушлаб олиши қийин бўлмади.

16. "Ливерпуль" позицион ҳужумда оқсамоқда, МЮ эса қарши ҳужумлар уюштиришни эплай олмаяпти.

20. Салах ҳимоядан тўпни рақиб майдонига олиб ўтди. Бу вақт ичида у бир неча футболчини алдаб ўтишга муваффақ бўлди. Аммо ҳужум бартараф этилди.

22. Марсьяль рақиб жарима майдончаси олдида стандрарт ишлади. Тўп қаршисида Генрих Мхитарян ва Эшли Янг. Эшли Янгнинг узатмаси жамоадошларигача етиб бормади. Салах бош билан хавфни бартараф қилди.

24. Лукаку ўнг қанотда ҳимоячини алдаб, тўпни жарима майдончаси ичига ташлашга ҳаракат қилди, аммо узатма ноаниқ чиқди.

27. Ҳозирча учрашув хавфли вазиятларга бой ўтмаяпти, бироқ битта гол бу муаммони ҳал қилиши мумкин.

30. Матич дарвоза томон 26 метр узоқликдан зарба берди. Бироқ бироз аниқлик етишмади.

32. Мхитарян рақиб ҳимоячисининг хатосидан фойдаланишга уринди. Генрих тўпни олиб қўйиши билан дарвоза томон зарба берди, бироқ тўп ҳимоячига тегди ва хавф йўққа чиқди.

34. Коутиньо тўпни Салахдан олди ва уни қайтариш ўрнига дарвозага зарба берди. Бу зарбадан фақат бурчак зарбаси ишлаб олинди. Бурчак зарбаси ўйинга киритилди. Фирмино жамоадошидан тўпни узоқроқда қабул қилиб, қанотдан тўпни марказга киритди. "Ливерпуль" футболчиларининг икки зарбаси жуда хавфли кўриниш олди, аммо бирида дарвозабон МЮни қутқарди, иккинчиси эса дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

36. Ромелу Лукаку "кучукча" бўлишни истамади ва рақибга жиддий қўполлик ишлатди. Мартин Аткинсон эса бу ҳаракатни кечирди ва фақат оғзаки огоҳлантириш берди.

39. Эшли Янги ўз жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб берди. Узатилган тўп ҳеч қандай хавф туғдирмади.

41. Салах яна бир бор МЮ дарвозасига аниқ зарба берди. Бироқ дарвозабон уни эгаллаб олди.

42. Коутиньо финтлари билан қаршисидаги футболчиларни алдаб, чапроқдан тўпни жарима майдончаси ичига киргизмоқчи бўлди, аммо тўп ҳимоячи оёғига тегиб, дарвозабон қўлига тушди.

43. Салах майдон марказида тўпни олдириб қўйди, Марсьяль ва Лукаку тўп билан жарима майдончасига кириб боришди, Лукаку дарвозага зарба берди, бу сафар Миньоледан сейв.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

Биринчи бўлим якунланди! ТАНАФФУС!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

47. МЮ ҳимоячиси хатога йўл қўйди ва "Ливерпуль" футболчилари тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Давид де Хеа ишга киришди ва бу сафар ҳам ўз жонига оро кирди.

49. Фирмино рақиб жарима майдончаси бурчагидан дарвозага зарба берди. Тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси. Стандарт ҳам йўққа чиқарилди.

50. "Ливерпуль" ҳужумларни тўхтатмаяпти, МЮ эса ҳозирча ҳужумларни бартараф этиш билан банд. МЮнинг афсонавий футболчиси сэр Бобби Чарльтон ҳам "Энфилд"да.

52. ФирминоооО!!! Коутиньо тўп узатаётган пайтда Фирмино ўйиндан ташқари ҳолатда экан, аммо шунга қарамасдан Фирмино дарвозага берган зарба қайтарилди. Ҳакам хуштагидан кейин зарба берилди.

55. "Ливерпуль" бугун жуда кўп ҳужум ташкил қилди, аммо аввалги учрашувлардаги каби вазиятлардан фойдалана олмаяпти.

56. ЭМРЕЕ ЖААААН!!! Жо Гомеснинг қанотдан узатган тўпи Эмре Жаннинг оёғига келиб тушди, Жан эса тўпни дарвозага буришнинг ўрнига, уни дарвоза устидан ўтказиб юборди.

58. Моуриньо ўзгариш тайёрламоқда. Лингард майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда ва Моуриньодан кўрсатмалар олмоқда.

60. Салах ўз жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб берди.

61. Бурчакдан узатилган тўп қайтарилди, ҳужумнинг иккинчи тўлқинида Коутиньо жарима майдончаси чизиғи устида йиқилди, бироқ Аткинсон ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

65. Ўзгариш. Марсьяль ўрнига Маркус Рашфорд майдонга тушди. Олдинроқ, Лингард ҳам ўйинга қўшилганди.

66. Салах жарима майдончаси олдида тўпни қабул қилди ва ўгирилиб, дарвозага айёрона зарба берди. Бироқ унинг зарбаси ўйлаганидек чиқмади.

67. Гомес майдон марказида тўпни олиб қўйиб, тезда уни Фирминога узатди. Фирмино эса қанотдан тўпни жарима майдончасига юмалатди. "Ливерпуль" футболчилари тўпга улгуришмади.

70. Майдонга Рашфорд ва Лингард тушгани билинмаяпти.

71. Коутиньо тўпни Фирминога узатди, жарима майдончасидаги бразилиялик эса тўпни нариги қанотга узатди. Салахнинг бўйи етмади. Стивен Жеррард вазиятларни кўриб, лабини тишламоқда.

78. "Ливерпуль" сафида ўзгариш: Салах ўрнига Окслейд-Чемберлен. Коутиньо ўрнига - Старриж.

86. МЮ худди биринчи бўлимдагидек иккинчи таймда ҳам ҳеч нарса қила олмаяпти.

87. Эшли Янги хавфли ҳаракат қилгани учун сариқ карточка олди.

87. Ўзгариш: Фирмино ўрнига Соланке майдонга тушди.

90. Учрашув асосий вақтига +3 дақиқа қўшиб берилди.

90+1. Окслейд-Чемберлен бурчакдан узатган тўп Ловреннинг зарбаси билан якунланди. Ноаниқ.

90+2. Ўзгариш: Эшли Янг ўрнига Виктор Линдельоф майдонга тушди.

90+3. Сўнгги бурчак тўпи узатилди, аммо "Ливерпуль" бу имкониятдан ҳам фойдалана олмади.

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика