Latest news

01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  6 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 23:14ПСЖ — "Атлетико". Таркиблар маълум  11 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  28 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  39

"Ливерпуль" - клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби! News

"Ливерпуль" - клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби!

Клублар ўртасидаги ЖЧ финали доирасидаги "Ливерпуль" ва "Фламенго" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

"Ливерпуль" - "Фламенго" 1:0

Гол: Роберто Фирмино (99)

"Ливерпуль": Алиссон, Александер-Арнолд, Гомес, Робертсон, ван Дейк, Кейта (Милнер), Окслейд-Чемберлен (Лаллана), Хендерсон, Мане, Салаҳ, Фирмино.

"Фламенго": Диего Алвес, Рафинья, Филипе Луис, Мари, Родриго Кайо, де Арраскаэта (Витиньо), Жерсон (Линкольн), Эвертон Рибейро (Диего), Арао, Габриэл Барбоза, Бруно Энрике.


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.

120+1. Иккинчи қўшимча бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

120+1. Ҳар икки жамоада ўзгариш: Аран ўрнига Беррио ("Фламенго"), Салаҳ ўрнига Шакири ("Ливерпуль")

119. Хавфли вазият! Витиньонинг жарима майдончаси ичирган оширган пасини Линкольн дарвозага аниқ йўллай олмади.

112. Навбатдаги сариқ карточка "Фламенго" футболчиси Диегога кўрсатилди.

- Фирмино голни шу тарзда нишонлади.

108. Жарима майдончаси ичида Барбозанинг зарбаси анча хавфли чиқди, аммо ноаниқ.

105. Иккинчи қўшимча бўлим бошланди.

- "Ливерпуль"да ўзгариш: Дивок Ориги Роберто Фирминони алмаштирди.

----

105+2. Биринчи экстра тайм якунланди.

105. Яқиндагина майдонга тушган Милнер қўполлиги сабаб ҳакам томонидан "сийланди".

102. "Фламенго"да ҳам ўзгариш: Линкольн Сантосни алмаштирди.

100. "Ливерпул"да ўзгариш: Кейта ўз ўрнини Милнерга бўшатиб берди

99. ГООООООЛ!!! Фирминоооо! Рақиб футболчиларининг хатосидан сўнг Мане тўпни жарима майдончаси ичида Фирминога етказиб берди. Бразилиялик футболчи эса ҳимоячиларни чалғитган ҳолда Алвес дарвозасини ишғол қилди.

93. Габриэл Барбоза толиққанга ўхшамоқда. Шифокорлар уни замбилда олиб чиқиб кетишди.

91. Экстра таймларнинг биринчиси бошланди.


ЭКСТРА ТАЙМ

90+9. Ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунланди.

90+5. Қойил! Рафиньяга эътирози сабаб кўрсатилган сариқ карточка ҳам бекор қилинди.

90+4. VAR туфайли гол бекор бўлмоқда. Бу вазиятда ҳақиқатдан ҳам қоида бузилмаган эди.

90+1. Ҳакам пенальти белгилади. Рафинья бу ерда қоидани бузган деб топилмоқда.

90+1. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Навбатдаги сариқ карточка "Фламенго" футболчиси Витиньога кўрсатилди.

86. Ажойиб зарба ва сейв. Хендерсоннинг узоқ масофадан берган ажойиб зарбасини Диего Алвес бартараф этди.

82. "Фламенго"да ўзгарин: Диего Эвертон Рибейрони алмаштирди.

81. "Ливерпуль" футболчиси Муҳаммад Салаҳ қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

81. Эслатиб ўтиш керак: "Ливерпуль" бу ўйинда ҳали аниқ зарба бермади.

77. "Фламенго"да ҳам ўзгариш: Витиньо де Арраскаэтани алмаштирди.

76. Ҳа, унинг ўрнига Адам Лаллана туширилди.

75. Чемберлен жиддий тарзда жароҳат олганга ўхшайди. У катта эҳтимол билан алмаштирилади.

69. Барбоза қайчи услубида Алиссон дарвозаси томон зарба бериб кўрди. Аммо, бразилиялик посбон тўпни қайтариб қолди.

63. "Фламенго" ўйинчиси Фелипе Луис майдонга бироз ноқулай йиқилди. Йўқ, ҳаммаси жойида, у ўйинни давом эттиради. 

61. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик "Фламенго" тарафида: 46%-54%

53. Барбоза! Унинг жарима майдончаси ичида берган ажойиб зарбасини Алиссон қийинчилик билан бартараф этди.

52. "Ливерпуль" иккинчи бўлим бошини юқори кайфиятда бошлади. ЕЧЛ ғолиби кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.

47. Хавфли вазият! Фирмино жарима майдончаси ичида бир футболчини чалғитиб ўтди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

ТАНАФФУС

45. Ўйиннинг биринчи бўлимига ҳакам томонидан 1 дақиқа қўшиб берилди.

41. "Ливерпуль" жонланди. Мерсисайдликлар ҳам ҳужумлар уюштиришмоқда. Ҳозирча "Фламенго" ҳимояси бехато ҳаракат қилмоқда.

35. "Ливерпуль" умуман ҳужумга ўтмаяпти. "Фламенго" эса мерсисайдликларни тўп ортидан югуришга мажбур қилишмоқда. Бразилия клуби таркибида Габриэл Барбоза фаолроқ ҳаракат қилмоқда.

28. "Фламенго" устунликни қўлга олди. Бразилия клуби кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда, "Ливерпуль" эса ҳимояланмоқда.

20. Сўнгги дақиқаларда бразилияликлар озгина фаоллашишди ва Алиссон дарвозаси томон зарбалар йўллашди.

14. Ўйин темпи бироз пасайди. Жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда. Хавфли вазиятлар эса деярли содир этилмаяпти.

10. Ўйин ҳозирча тенг курашлар остида кечмоқда. Жамоалари ҳали дарвоза томон аниқ зарба бермаганини ҳам қўшимча қилиш мумкин.

5. Бу сафар Наби Кейта қулай вазиятни кўкка совурди. Жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олган Салаҳ шеригини тўп билан таъминлади, аммо Кейтанинг зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

1. Ана холос!!! Ўйиннинг 40-сониясидаёқ "Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирминода қулай вазият бўлган эди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.

1. Ўйин бошланди!

- Ассалом алайкум "Championat.asia" кузатувчилари. Клублар ўртасидаги ЖЧ финали доирасидаги қизиқарли кечиши кутилаётган "Ливерпуль" ва "Фламенго" жамоалари ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика