"Ливерпуль" Фирмино билан шартномани узайтирмоқчи
09 dec 2022 13:39
News
"Ливерпуль" Фирмино билан шартномани узайтирмоқчи
Янги келишув бўйича музокаралар аллақачон бошланган.
"Ливерпуль" ҳужумчи Роберто Фирминога "Энфилд"да қолиш муддатини узайтириш учун янги келишув таклиф қилди, чунки унинг амалдаги шартномаси келаси ёзда тугайди. Бу ҳақда "Football Insider" хабар бермоқда.
"Қизиллар" бразилиялик футболчига эскисидан камроқ бўлган сумма – ҳафтасига 180 минг фунт стерлинг атрофидаги маошни таклиф қилмоқда. Бироқ футболчининг шахсий кўрсаткичлари билан боғлиқ бонуслар унга иш ҳақини оширишда ёрдам беради.
31 ёшли Фирмино жорий мавсум "Ливерпуль" сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Link :
Source : Football Insider
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Comments