"Ливерпуль" Бундеслига юлдузига кўз тикди
08 nov 2024 19:10
News
"Ливерпуль" Бундеслига юлдузига кўз тикди
"Ливерпуль" Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби футболчиси Омар Мармушнинг трансфер нархини билгач, у билан келишувни якунлаш арафасида бўлиши мумкин.
Англия клуби сўнгги ҳафталарда мисрлик футболчини сотиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсум франкфуртликлар учун барча мусобақаларда 13 ўйинда 11 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган Мармуш январдаги трансфер ойнаси олдидан Премьер-лига вакиллари эътиборини тортди ва бир қатор клублар уни сотиб олишга қизиқиш билдиришмоқда. "Sky Sports" мухбири Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, "Ливерпуль" – 25 ёшли футболчи фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган асосий вариант. Футболчи ва клублар ўртасида аллақачон алоқалар ўрнатилган.
"Айнтрахт" ҳозирда Мармуш учун 54 млндан 65 млн долларгача (50-60 млн евро) талаб қилмоқда, бу "Ливерпуль" учун мақбул сумма.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Comments