"Ливерпуль" бир йил майдонга тушмаган футболчи билан шартномани узайтирмоқчи
30 apr 2019 12:13
News
"Ливерпуль" бир йил майдонга тушмаган футболчи билан шартномани узайтирмоқчи
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен яқин вақт ичида клуб билан шартномасини узайтириши мумкин.
Маълумотларга кўра, мерсисайдликлар раҳбарияти 25 ёшли футболчига ишонч билдириб, унга амалдаги битимни бир йилга (2023 йилгача) узайтиришни таклиф қилмоқчи. Келишув шартлари аввалгича қолади - хавбекнинг ҳафталик маоши 140 минг евро.
Эслатиб ўтамиз, Окслейд-Чемберлен ўтган йилнинг апрель ойида жароҳат олган эди. Футболчи бир йил ўтиб майдонга қайтди ва "Ливерпуль" ёшлари сафида учрашув ўтказди. Ўтган ҳафтада эса "қизиллар"га "Хаддерсфилд"ни мағлуб этишга ёрдам берди.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments