Ливанлик футболчилар БААга виза олишда муаммога дуч келяптилар
01 feb 2016 14:09
News
Ливанлик футболчилар БААга виза олишда муаммога дуч келяптилар
Шу боисдан 14 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Ўзбекистон - Ливан ўйини бекор қилиниши мумкин.
Бу ҳақда "Нью-Спорт" нашри хабар қилади. Агар қисқа вақт ичида ҳужжатлар борасидаги масала ҳал қилинмаса ўйин бекор бўлади. Мазкур нашр, аллақачон ўйин бекор бўлиб улгурган деган маълумотни ҳам тарқатди.
Мазкур масала бўйича ЎФФ билан боғланганимизда, ҳозирча иккинчи томондан ўйинни бекор қилиш ҳақидаги хабар келмаганини такидлаб ўтдилар.
Ливан ФФда виза муаммосини ҳал қилиш учун яна камида бир ҳафта муддат бор.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments