Latest news

08:06"Реал" футболчисини Бразилия клубига текинга қўйиб юбормоқда  0 07:35МЮ АҚШдаги кичик турнирда ғалаба қозонди  0 07:15"Андижон" ва "Хоразм" учтадан гол уриб ғалаба қозонишди, "Сурхон" — "Қизилқум" баҳсида эса голсиз дуранг қайд этилди  0 01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  6 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  1 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  11 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  29

Ливан тўртта ўртоқлик ўйини ўтказади News

Ливан тўртта ўртоқлик ўйини ўтказади

Ливан футбол ассоциацияси Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган Қувайт билан кечадиган ўйинлар арафасида (уйда ва сафарда) тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказиш ҳақида хабар берди.
Хабарга кўра, Ливан терма жамоаси 6 сентябрь куни Бейрутда Сурия термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Кейин эса қизиллар орадан уч кун ўтиб, Дохада Қатар термаси билан куч синашиб кўришади. Бундан ташқари, Жузеппе Жаннини шогирдлари 8 октябрда Уммон билан ҳам назорат баҳсида майдонга тушишади. Ва ниҳоят терма жамоа 9 ноябрь куни Манамада Баҳрайн термаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишга келишиб олди.

Маълумки, Ливан Осиё Кубоги саралаш баҳсларида В гуруҳида кураш олиб боряпти. Улар биринчи ўйинда Эрондан 0:5 ҳисобида мағлубиятга учрашди, кейин эса Таиландни 5:2 ҳисобида енгишди. Ливан навбатдаги расмий учрашувини 15 октябрь куни ўз майдонида Қувайтга қарши ўтказади. Кейин эса 15 ноябрда Қувайт меҳмони бўлади. Бу ўйинлар 2015 йил Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика