Latest news

19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  0 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  11 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  0 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  17 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  18 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   11 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  3 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2

Лионель Месси: "Агар жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимизда мухлислар бизни кечирмасди" News

Лионель Месси: "Агар жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимизда мухлислар бизни кечирмасди"

Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" клуби етакчиси Лионель Месси яқинда ФИФА расмий сайтига интервью берди. Интервью давомида Месси жаҳон чемпионатига чиқиш ниҳоятда муҳимлиги ҳақида гапириб, шунингдек 2018 йилдан нима кутаётгани ҳақида айтди.

- Олдинга қараб фикр юритадиган бўлсак, Аргентина терма жамоаси Германия ва Бразилия билан таққослаганда қандай ҳолатда бўлади?
- Биз мусобақага борганда янада кучли бўламиз, чунки биз ўсишда давом этяптмиз. Биз Венесуэла, Перуга қарши ўйнадик ва кўпчилик Аргентина бу жамоаларни осон ютди деб ўйлайди. Аммо бундай эмас. Чунки жаҳон чемпионатига осон ғалабага эришиб чиқишнинг иложи йўқ. Мусобақа бошлангунча ҳали ўзгарамиз ва янада кучли бўламиз.

- Чилининг мундиалга чиқа олмагани сизни ҳайрон қолдирдими?
- Ҳамма қатори ҳа. Чили охирги иккита "Копа Америка"ни ютди, бироқ шунга қарамай жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Лекин улар буюк жамоа ва Чилида кўплаб ажойиб футболчилар бор.

- 2014 йилги жаҳон чемпионати финалидаги мағлубият алами унутилдими?
- Йўқ. Чунки финалга чиқиб ютқазсанг буни унутиш осон бўлмайди. Бу бир умр қалбимда қолади. Албатта, финалга чиққанимиздан хурсанд бўлгандик, лекин ютсак янада яхши бўларди.

- 30 ёшга тўлдингиз. Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Жуда яхши. Ҳам майдонда, ҳам майдондан ташқарида ўзимни яхши ҳис қиламан. Мен ҳаётимдан ва футболдан мамнунман.

- Йиллар ўтиб ўйин услубингиз ўзгарганми?
- Албатта. Тажрибам ошганини инкор қила олмайман. Вақт ўтган сари майдонда ўзимни янада қулай ҳис қиляпман.

- Аргентина жаҳон чемпионатига чиқа олмаганида нима бўларди?
- Буни тасаввур ҳам қила олмайман. Бизни мухлислар кечирмасди. Ҳаммаси Эквадор билан ўйинга боғлиқ эди ва бу баҳсни ўз фойдамизга ҳал қилганимиздан хурсандман.

- Ушбу гапни қандай тугатган бўлардингиз? 2018 йилда Месси...
- (Бироз ўйланиб) Учинчи марта ота бўлади.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика