Latest news

00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  0 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  0 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  6 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0

"Лион" сардори голни Месси услубида нишонлаганидан кейин мухлислар майдонга тушиб кетди + ФОТО News

"Лион" сардори голни Месси услубида нишонлаганидан кейин мухлислар майдонга тушиб кетди + ФОТО

Франция чемпионати 12-тури доирасидаги "Сент-Этьен" - "Лион" (0:5) учрашуви 84 дақиқада тўхтаб қолди.

Бунга сабаб, лионликлар сардори Набиль Фекир ўзининг иккинчи, жамоасининг бешинчи голини киритганидан кейин футболкасини ечиб фамилияси ёзилган томонини "Сент-Этьен" мухлисларига кўрсатди. Яъни, у голни Месси услубида нишонлади.

Бу ҳаракат мезбонлар мухлисларига ёқмади ва улар майдонга тушиб кетишди. Ҳакамлар жамоаларни кийиниш хонасига "жўнатишди". Учрашув 40 дақиқага тўхтаб қолди.

Кейинчалик хавфсизлик хизмати ходимлари майдонни мухлислардан бўшатишди ва баҳс давом эттирилди. "Лион" бош мураббийи Бруно Женезьо Фекирни алмаштирди.



Набиль Фекир голни бундай тарзда "Сент-Этьен" мухлисларига қарата нишонлагани мезбон томошабинларга ёқмади.



Биргина гол нишонлаш якунда жиддий тартибсизликни келтириб чиқарди.





Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика