Latest news

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Лига Кубоги финали превьюси: АГМК — "Пахтакор" News

Лига Кубоги финали превьюси: АГМК — "Пахтакор"

Кетма-кет иккинчи йил Тошкентнинг "Пахтакор" ҳамда Олмалиқнинг АГМК жамоалари турли хил мусобақаларнинг финал ўйинида жами учинчи маротаба тўқнаш келмоқда, деб финал учрашувига превью тақдим этмоқда АГМК матбуот хизмати.

Ўтган йили Фарғонада ўтган кубок финалида жамоамиз "Пахтакор"ни 12-кубогини қўлга киритишига қаршилик қилиб, якунда 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани тантана қилганди. Жорий мавсум ҳам финал бекатига қадар йўқотишларсиз етиб келган мазкур жамоалар яна бош соврин учун курашишди ҳамда бу гал пойтахтликларнинг қўллари баланд келиб, бош совринга эгалик қилишди.

"Пахтакор" билан бу гал умумий ҳисобдаги 27-учрашувни ўтказамиз. Жамоалар ички чемпионатда 24 маротаба ва Ўзбекистон кубоги финалида 2 бора тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинлардаги устунлик "Пахтакор" тарафида.

Статистикага кўра, 5 маротаба жамоамиз ғалаба қозонган бўлса, 2 бор дуранг қайд этилган ва 19 ўйинда "Пахтакор"нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати: 44-17.



Жорий мавсумда Суперлига доирасидаги биринчи давра ўйинида Тошкентда жамоамиз "Пахтакор"га (4:1) имкониятни бой берганди. Олмалиқдаги баҳсда эса "Пахтакор" (3:0) ҳисобида ғалаба қозонган. Ўтган йилги финалда эса Йован Жокичнинг дубли ва Зоҳир Пиримовнинг голларига "Пахтакор"дан Исмоил Гонсалвеш пенальтидан урилган гол билан жавоб қайтарганди. Жорий мавсум эса Ўзбекистон Кубоги финалида Драган Чераннинг хет-триги баҳс тақдирини ҳал этганди.


Эътиборлиси, тарихда илк маротаба ўтказилаётган Лига Кубоги мусобақасида АГМК мағлубият нималигини билмай  келаётган ягона жамоа ҳисобланади. Жамоамиз Лига Кубоги гуруҳ босқичида 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди. Кейинчалик чорак финалда "Металлург", ярим финалда эса "Динамо" қаршилиги енгилиб, финал йўлланмаси қўлга киритилди. Финалдаги рақиб "Пахтакор" эса гуруҳ босқичидаёқ "Қўқон-1912"дан қақшаткич зарба, яъни ўз уйида 4:0 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олганди.



АГМКнинг Лига Кубогидаги мағлубиятсиз сериясини финалда "Пахтакор"га қарши баҳсда ҳам давом эттириб, якунда бош совринга эга чиқишга курашамиз!

Лига Кубоги финали олдидан ҳар иккала жамоага таалуқли яна бир қизиқарли фактни келтириб ўтамиз. Биласиз, Ўзбекистонда клублар миқиёсидаги 2019 йилги футбол мавсуми АГМК ҳамда "Пахтакор" жамоаларининг ОЧЛ плей-офф босқичидаги иштироки орқали бошланганди. Шу боис Лига Кубоги финалчилари мавсумни қишда, яъни февралдаёқ бошлашганди. Эътиборлиси, жорий йил ҳисобидан АГМК ва "Пахтакор" барча мусобақаларда Ўзбекистоннинг бошқа клубларидан кўпроқ майдонга тушишди. "Пахтакор" Суперлига, ОЧЛ, Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубоги доирасида жами 44-ўйинини ўтказади. АГМК жамоамиз эса Суперлига, ОЧЛ, Суперкубок, Ўзбекистон Кубоги ва Лига Кубоги доирасида жами 39-учрашувини ўтказади.



Қизиқ тарафи, мазкур икки жамоа жорий йил ҳисобидан январдан бошқа барча ойларда расмий ўйинда иштирок этгани билан тарихга киради. Фақатгина йил бошида, яъни январда расмий ўйин ўтказилмади. Қишда мавсумни расман бошлаган жамоалар йил сўнггида, яъни қишда мавсумни тугатиш арафасида. Бир йил деярли узлуксиз қизғин мавсумни ўтказган жамоалар иштирокидаги Лига Кубоги финали Ўзбекистонда расман футбол мавсумини якунлаб беради. 

АГМК тарихда илк бор ўтказилаётган мусобақа ғолиблигини қўлга киритиш ҳамда қизғин давом этган мавсумни юқори нотада якунлашга қаттиқ бел боғлаган.



Лига Кубоги финал учрашувини бошқариш Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига ишониб топширилди. Мазкур тайинлов Ильгиз Танташев учун жамоамиз иштирокидаги 21-ўйинга айланади. Ильгиз Танташев бошқарган ўйинларда АГМК 8 ғалаба, 8 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган. 

Лига Кубоги финал учрашуви ПФЛ қарорига кўра аввал белгиланган "Бунёдкор" стадионидан "Пахтакор" ўйингоҳига кўчирилди. Бунга сабаб этиб майдон майсаси сифати келтирилди. Шу боис Лига Кубоги финали 4 декабрь куни соат 16:00да "Пахтакор" стадионида ўтказилади.

Финалдаги рақиб майдонида ўтадиган баҳсда АГМК бош совринни айнан "Пахтакор" устидан қозониладиган ғалаба орқали "Пахтакор" стадионида боши узра баланд кўтаришга интилади.

Узоқ ва қизғин ўтган мавсум ва йилни кўтаринки кайфиятда тугатиш учун АГМК муваффақият қозонишга қаттиқ уриниб кўради. Демак қаторасига учинчи финалда ўзаро тўқнашаётган АГМК ва "Пахтакор" ўртасидаги навбатдаги финалга 1 кун қолди.



Ўзбекистон Лига кубоги

Финал

4 декабрь, чоршанба

АГМК - “Пахтакор” (16:00)

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Элёр Турсунов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика