Лига 1. ПСЖ сафарда "Лилль"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди, Мессидан гол+пас
07 feb 2022 02:45
News
Лига 1. ПСЖ сафарда "Лилль"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди, Мессидан гол+пас
Парижликлар сафида голларни Данилу Перейра (дубль), Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Преснель Кимпембе урди. Шунингдек, Месси, Верратти ва Паредес ўз ҳисобларига 1 тадан ассистни ҳам ёзиб қўйишди. "Лилль"нинг ягона тўпи Бен Арфанинг узатмасидан сўнг Свен Ботман томонидан киритилди.
Лилль – ПСЖ 1:5
«Пьер-Моруа»
Голлар: 0:1 – 10 Данилу Перейра, 1:1 – 28 Ботман, 1:2 – 32 Кимпембе, 1:3 – 38 Месси, 1:4 – 51 Данилу Перейра, 1:5 – 67 Мбаппе.
Лилль – Грбич, Челик, Фонте, Ботман, Гудмундссон, Андре, Онана, Бен-Арфа (Гомес, 70), Веа (Брадарич, 70), Дэвид, Бамба (Жегрова, 86).
ПСЖ – Доннарумма, Хакими, Маркиньос, Кимпембе (Керер, 78), Мендеш, Данилу Перейра, Верратти, Паредес (Симонс, 85), Ди Мария (Дракслер, 45), Месси, Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Паредес (45), Челик (75), Брадарич (83).


ПСЖ 56 очко тўплаб, турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. "Лилль" эса 32 очко билан 11-ўринга жойлашган.
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments