Latest news

00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  70 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  5 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  42 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  28 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Лига 1. "Оранж Велодром"да ғолиб номи аниқланмади News

Лига 1. "Оранж Велодром"да ғолиб номи аниқланмади

Франция чемпионати 10-туридан ўрин олган "Марсель" – ПСЖ учрашуви якунига етди.

Франция чемпионати 

10-тур

Марсель – ПСЖ 0:0 

«Оранж Велодром»

Марсель – Лопес, Чалета-Цар, Луан Перес, Салиба, Лирола, Камара (Гуйе, 71), Пайет, Ронжье (де ла Фуэнте, 71), Ундер (Жерсон, 78), Гендузи, Милик (Дьенг, 78).

ПСЖ – Навас, Хакими, Маркиньос, Кимпембе, Мендеш, Ди Мария (Керер, 61), Данилу Перейра, Верратти (Гейе, 45+4), Месси, Неймар (Вейналдум, 83), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Ронжье (18), Данилу Перейра (85), Маркиньос (85).

Четлатиш: Хакими (57).


Баҳс нурсиз дуранг билан якунланди! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги учрашувларда ғойибона кўришгунча! 

90+1. Пайетнинг бурчакдан ошириб берган тўпига меҳмонлар ҳимоячилари эгалик қилишди.

90. Иккинчи таймга ҳам биринчи бўлимдаги каби 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Димитри Пайетнинг жаримадан берган айланма зарбаси жонли деворга тегди. 

85. Маркиньос давомий эътирозлар учун огоҳланитириш олди. 

85. Данилу Перейра тўпни қўли билан ўйнагани боис огоҳлантирилди.

83. ПСЖда ўзгариш: Неймар ўрнига Вейналдум туширилди.

81. ПСЖ тўпни майдон марказида сақлаб турибжи. Меҳмонлар темпни пасайтиришяпти. 

78. "Марсель"да 2 та алмаштириш: Милик ўрнига Дьенг, Ундер ўрнига Жерсон ўйинга қўшилди.

76. Димитри Пайет бурчак тўпини амалга оширди. Унинг узатмаси ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди.

74. Парижликлар қисқа паслар орқали ҳужум ташкил этишга уринишмоқда.

71. "Марсель"да 2 та ўзгариш: Ронжье ўрнига де ла Фуэнте, Камара ўрнига Гуйе ўйинни давом эттиради. 

69. Тило Керер ичкарига пас узатди, аммо унинг ҳеч бир жамоадоши тўпга улгурмади.

67. Килиан Мбаппенинг зарбаси йўлига ҳимоячилардан бири тўғаноқ бўлди.

65. Ууух! Валентен Ронжьенинг бош билан берган зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. Таймдаги энг хавфли вазиятлардан бири!

63. Пайетнинг узатмасидан кейин ҳимоячилар ишончли ўйнаб, тўпни узоқлаштиришга эришдилар.

61. ПСЖда алмаштириш: Ди Мария ўрнига Керер тушди. 

59. Зарбааа!  Пайетнинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

57. Даҳшат!  Жарима тўпи белгиланди ва Хакимига қизил карточка кўрсатилди! 

56. ВАР ишга тушди. Вазият текширилмоқда. Бош ҳакам ВАР мониторини кўргани кетди. 

54. Ундер Хакими билан тўнашувдан сўнг жарима майдони чизиғи устида йиқилди. Ҳакам Ундер тўпни қўли билан ўйнаганини билдирди.  

51. Килиан Мбаппе тўпни қўли билан ўйнади ва ҳакам ҳуштаги чалингач, ажабланди. 

49. Ундернинг хавфли кўриниш ҳосил қилиши мумкин бўлган узатмаси Маркиньос томонидан бартараф этилди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. 

45+4. ПСЖда ўзгариш: жароҳатланган Верратти ўрнига Гейе тушди. 

45+2. Женгиз Ундер ноқулай тўпни ўзига бўйсундирди, аммо зарбада адашди.

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди.

43. Зарба! Лионель Месси ҳисобни очишига оз қолди. Тўп чап устуннинг бир неча сантиметр ёнидан ўтиб кетди. 

41. Ууух!  Женгиз Ундер деярли бирга-бир ҳолатда зарба берди, Хакими унга халақит қилишга улгурди. Якунда бу вазиятда офсайд борлиги маълум қилинди. 

37. Лионель Мессининг кучли кўринишдаги узатмасини ҳимоячилар бартараф этишди.

35. Лионель Месси тўпни қабул қилиб олди ва пастки бурчакни нишонга олди, бироқ Лопес қийинчиликка учрамади.

32. Лирола ҳимоячилар томонидан тўхтатилди, бироқ мезбонлар бурчак тўпига эга бўлишди. Пайетнинг узатмаси кутилганидек чиқмади.

30. Неймарнинг бурчакдан оширган пасидан сўнг Мбаппе ноаниқ зарба йўллади.  

28. Баҳс трибунадаги тартибсизликлар туфайли тўхтатилди. 

26. Зарба! Ди Мариянинг ҳаволатиб узатган пасидан кейин Месси бош билан зарба берди, Лопес тўпни қайтарди. 

24. Учрашув жиддий курашларга бой тарзда давом этмоқда. Мухлисларнинг "Велодром"ни тўлдириб ўтиришлари эса футболчиларга ҳам ўзгача завқ бағишламасдан қолмайди. 

22. Оббо!  Яна офсайд, яна ВАР ишга тушди. Бекор қилинган голлар бўйича ҳисоб – 1:1. Давом этамиз. 

21. ГООООООООООООООООООООООООООЛ!  Арадиуш Милик чамаси 9 метрлардан чап оёқда кучли зарба йўллаб, ҳисобни очди – 1:0!  

18. Ронжье Мендешга нисбатан ишлатган қўполлиги туфайли сариқ карточка олди. 

16. Гол инобатга олинмади. ВАР офсайд юзага келганини қайд этди.

14. ГООООООООООООООООООООООООООЛ!  Неймарнинг зарбасидан кейин Луан Перес ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди – 0:1! 

12. Месси чап қанотда бўш турган ди Марияни топди, сергак турган Ронжье унга имконият бермади.

Афсонавий Тьерри Анри "Оранж Велодром"да 

10. Анхель ди Мариянинг ичкарига оширган тўпи ўзи ўйлаганидек жамоадошларига бориб тушмади. 

7. Ронжье ди Мариядан тўпни олиб қўйиб, олдинга ўтди ва Пайетга пас узатди, францяликнинг Милик томон амалга оширган узатмаси эса муваффақиятсиз чиқиб қолди.

6. Поль Лироланинг ичкарига кроссидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

4. Нуну Мендешга рақибга нисбатан қўполлик ишлатгач, жарима белгиланди. Пайет ижросидаги узатмадан сўнг Милик бош билан зарба берди, ноаниқ.

1. Ўйин бошланди! 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика