Latest news

15:16Суперлига. "Пахтакор" - "Қизилқум". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  0 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  1 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  3 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  3 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  20 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  12 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  3

"Лидс" "Реал" афсонаси учун таклиф билан чиқди News

"Лидс" "Реал" афсонаси учун таклиф билан чиқди

Премьер-лига клуби ҳозирда Мадрид клубида ишлаётган клуб афсонаси Рауль Гонсалесни бош мураббий сифатид олиб келмоқчи.

Англия чемпионатида мураббийлик баҳслари давом этади. "Лидс Юнайтед" яқинда Жесси Маршга чиқиш эшигини кўрсатди. Бу мураббий ўтган мавсумда Марсело Бьелсадан кейин жамоанинг лигада қолишига ёрдам берганди. Аммо "Лидс" бу мавсумда ҳам қуйи лигага тушиб кетмаслик учун курашади. Маълум бўлишича, клуб америкалик ўрнига "қироллик клуби"дан мураббий олиб келмоқчи.

Рауль Гонсалес "Реал Мадрид Кастилья"га устозлик қилишда ажойиб ишлади ва унинг меҳнати эътибордан четда қолмаслиги аниқ.

Баъзилар уни ҳатто "Реал" асосий жамоаси бош мураббийи бўлиш даражасидаги салоҳиятга эга мутахассис сифатида таърифламоқда. "Лидс Юнайтед" уни Маршдан кейинги бош мураббий бўлишини истаётган кўринади.

Рауль Гонсалес унга таклиф келиб тушганидан бир неча соат ўтиб АПЛ вакилининг қизиқишига рад жавобини берди. Клуб афсонаси мавсум ўртасида янги клубга кўчиб ўтишни истамайди.

Рауль "Реал" тарихидаги энг буюк футболчилардан бири ҳисобланади. У мураббийлик фаолиятида ҳам ютуқларга эришмоқда. Бироқ бу бир кун келиб албатта катталар бош жамоасини бошқаради дегани эмас. Лекин унда шундай имконият пайдо бўлиши мумкин.

"Лидс" катта клуб, лекин бу Раулнинг мавсумнинг ҳозирги нуқтасида "Кастилья"ни тарк этишига асос бўла олмайди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика