LFP президенти Маскерано "Реал"га қарши ўйнашини истайди
27 oct 2015 10:15
News
LFP президенти Маскерано "Реал"га қарши ўйнашини истайди
Испания профессионал футбол лигаси президенти Хавьер Тебас "Барселона" ҳимоячиси Хавьер Маскерано Примеронинг 12-турида "Реал"га қарши майдонга чиқишига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, "Эйбар"га қарши ўйинда аргентиналик футболчи ҳакамни ҳақорат қилгани учун 4та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.
"Агар Маскерано бу ишни Аргентинада бажарганида бошқача қабул қилинар эди. Футболчи бундай сўзларни айтганини тасаввур ҳам қила олмайман. Барча футболчилар "классико"да иштирок этишини истайман" - дейди Тебас.
"Реал" ва "Барселона" ўртасидаги учрашув 21 ноябрь куни Мадридда бўлиб ўтади.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments