Latest news

02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  304 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  1 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  1 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  0 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  1 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  10 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  97 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  9 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  4

Левандовски — хет-триклар қироли. ЧЛ рекордини ўрнатди ва Роналдудан ўтиб кетишга тайёр News

Левандовски — хет-триклар қироли. ЧЛ рекордини ўрнатди ва Роналдудан ўтиб кетишга тайёр

"Барселона" "ўлим гуруҳи"ни осонгина кардиомашғулотлар билан бошлади.

"Камп Ноу"га Чехиянинг "Виктория" жамоаси келди ва 1:5 ҳисобида ютқазди. Роберт Левандовски бу ўйинда энг яхшиси бўлди — 34 ёшли поляк навбатдаги хет-трикни қайд этди. Яна қанча бундай қилиш мумкин?!



"Барселона" бирдан рақибдан устунлик қилди ва 13-дақиқада гол урди. Голни янги ўйинчилар уришди: Франк Кессье Жюль Кунденинг пасини голга айлантирди.


Шундан сўнг барчаси режа бўйича кетмади. Кристенсен жарима майдончаси ичида Моксерага қарши қоида бузди — ҳакам пенальти белгилади ва данияликка қизил карточка кўрсатишга тайёрланаётган эди. Каталонияликларни ВАР қутқарди: ёрдамчилар бош ҳакамга Москера айланаётган пайтда йиқилишидан олдин рақибнинг юзига зарба бериб юборганини айтишди. Пенальти ва Кристенсеннинг четлатилиши адолатли тарзда бекор қилинди.


Шундан сўнг Левандовски катта саҳнага чиқди — у "Барселона"нинг кейинги учта голини урди. Аввалига унга Сержи Роберто ассистентлик қилди — поляк олдида ҳеч ким йўқлигини англади ва жарима чизиғидан ажойиб зарба берди.



Усмон Дембеле биринчи тайм сўнггида кейинги голни яратиб берди. Француз тўп йўқотишдан сўнг уни ўзига ўнглади ва узоқ устун томонга кросс ижро этди. Бу сафар Левага битта тегиниш кифоя қилди.



Левандовски учинчи голни 67-дақиқада урди — Ферран Торреснинг пасидан сўнг жарима майдончаси ташқарисидан. Йирик ҳисобга қарамай, Хави Робертни финал ҳуштагига қадар майдонда қолдирди.


Бу Левандовскининг "Барса"даги илк хет-триги. Ва ЧЛдаги олтинчиси (!)


Роберт янги клубида барчасини ажойиб бошлади — у ҳозирча фақатгина илк турда "Райо Вальекано"га гол ура олмади. Унинг статистикаси ҳайрон қолдиради!


• Левандовски "Барса"нинг сўнгги 4та ўйинида 8та гол урди: Ла Лигада — 5та, Чемпионлар Лигасида — 3та.


• Роберт еврокубокларда 107-ўйинини ўтказди ва 108та гол урди.



• Бу хет-трик — поляк учун "Барса"да биринчиси, аммо Чемпионлар Лигасида олтинчиси. Лионель Месси ва Криштиану Роналдуда — 8тадан.


• Левандовски ЧЛ тарихида илк бор учта клуб сафида хет-трик қилди — "Барса", "Бавария" ва "Боруссия". Балки, ҳамма гап "Б" ҳарфидадир?


• ЧЛдаги сўнгги беш хет-триклардан 3таси Левандовскининг ҳисобида. Яна 2та — Карим Бенземанинг иши. Қани қолган топлар, ау?


• Лева хет-трик сабаб Бенземадан ЧЛда голлар бўйича ўтиб кетди — 89га қарши 86. Олдинда Роналду (140) ва Месси (125). Ўтиб кета оладими?


• Левандовски ЧЛдаги дебют кунида гол урган энг ёши катта ўйинчига айланди (34 йил ва 12 кун). Олдинги натижа 2004 йилдан бери Хенрик Ларссон (32 ёш ва 360 кун) учун сақлаб турилганди.


Ҳайратдамисиз? Албатта, барчамиз каби. Ҳатто, Левандовскининг жамоадошлари ҳам шокда.


"Левандовскининг шу ерда экани ва биз билан шартнома имзолагани, бу шунчаки совға. У бизга кўп нарса беради, Роберт буни аллақачон кўрсатмоқда. У ажойиб профессионал ва ажойиб инсон", — деб айтди "Барса" сардори Сержи Роберто ушбу ўйинда.



Левандовскининг тақвимида кейинги бўлиб "ўлим"га яқин бўлган "Кадис" бор, жамоа Ла Лиганинг тўртта турида бирорта ҳам очко жамғармаган ва тўплар нисбати 0:10ни ташкил этмоқда. Омад!


"Барселона" (Испания) – "Виктория", Пльзень (Чехия) 5:1 (3:1, 2:0)

Голы: 1:0 – 13 Кессиэ, 2:0 – 34 Левандовски, 2:1 – 44 Сикора, 3:1 – 45 Левандовски, 4:1 – 67 Левандовски, 5:1 – 71 Ферран Торрес.

"Барселона": Тер Штеген, Сержи Роберто (Пике, 46), Кристенсен, Кунде, Альба, Кессиэ (Торре, 81), де Йонг, Педри (Гави, 75), Левандовски, Дембеле (Депай, 75), Фати (Ферран Торрес, 65).

"Виктория", Пльзень: Станек, Гавел, Гейда, Перница, Емелка (Голик, 86), Сикора (Пиларж, 79), Москера (Йирка, 79), Влканова (Чермак, 78), Калвах, Буха, Хоры (Басси, 66).

Огоҳлантиришлар: Перница (4), Москера (27), Хоры (56), Емелка (62).


Алишер Остонов таржимаси

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика