Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Левандовски қандай қилиб нимжон болакайдан топ-футболчига айланган?! News

Левандовски қандай қилиб нимжон болакайдан топ-футболчига айланган?!

Кўпчилик мухлислар машҳур футболчилар орасида атлетларникидек тана тузилишига эга футболчини айтинг дейилса, қандай жавоб беради? Масалан сизнинг ҳаёлингизга биринчи ким келди?

Роналду, Халк, Алексис, Форлан ёки Ибра... Лекин польшалик Роберт Левандовскини камдан-кам мухлис етакчилар қаторида тилга олади. Тўғри, Ибра нафақат майдонда, балки вьюларида ҳам эътиборни ўзига қарата олади, Роналдунинг меҳнаткашлиги ҳам бор гап. У каби футболчилар бармоқ билан санарли, тўғри. Аммо иқтидор ва меҳнатига етарлича эътибор, баҳо берилмай қолиб кетаётган футболчилар ҳам йўқ эмас. Шундайлардан бири Польша термаси сардори Роберт Левандовски. 

31 ёшида Роберт – ўйинида пасайиш кузатилмаётган камдан-кам футболчилардан ҳисобланади. Сўзимиз исботи сифатида унинг сўнгги 5 йиллик статистикасини келтирамиз:

2019/20: 12 ўйин, 16 гол;
2018/19: 47 ўйин, 40 гол, 13 голли узатма;
2017/18: 48 ўйин, 41 гол, 5 голли узатма;
2016/17: 47 ўйин, 43 гол, 10 голли узатма;
2015/16: 51 ўйин, 42 гол, 6 голли узатма.

Левандовски учун бу Бундеслигадаги 10-мавсум: уларнинг ҳар бирида (бу йил ҳозирча улгурмади) Роберт камида 30 та учрашувда майдонга тушган. Бундай рекорд натижа билан фақатгина "Хоффенхайм" даврозабони Оливер Бауманн мақтана олади, лекин қайтарамиз, у дарвозабон. Бу мавсум ҳам Левандовски мунтазам гол урмоқда (икки бор дубль қилди ва яна битта хет-трик). Левандовски – идеал атлет. Унинг тана тузилиши – ўзига хос архитектура махсули ва йиллар ўтгани сари у "ишдан чиқмаяпти". "Робертнинг танаси Арнольд Шварценеггерни эслатиб юборади», – деганди "Бавария" раҳбарияти раиси Карл-Хайнц Румменигге.

Дортмунднинг "Боруссия"сида Нури Шахин Левандовскини The Body [«тана»] деб чақиришларига сабабчи бўлган. Шахин ҳайрат билан шундай деганди: "Леванинг танаси ақлбовар қилмас даражада. У фақатгина мушаклардан иборат. Кийиниш хонасида ҳеч бир футболчи бу борада у билан рақобатлаша олмайди".

Мушакларини чиниқтириш учун алоҳида ёндашув зарур бўлди. Дам олиш кунлари аёли билан кикбокс ва оғир атлетика билан шуғулланади. 

Ёшлигида нимжонгина болакай бўлган-у, кейин "бақувват" бўлиб кетганлар ҳақида ҳар биримиз эшитганмиз, баъзиларимиз бунга бевосита гувоҳ бўлганмиз. Ҳозирги Левандовски ўша типга мансуб футболчилардан. 

18 ёшида "Легия" Левандовскидан "қутулади": клубдагилар у жисмонан талабга жавоб бера олмаслигини айтишган. Жуда кучсиз, озғин ва марказий ҳужумчилардагидек кўрсаткичларга эга эмас дейишганди улар. "У жуда ҳам озғин эди. Унинг оёлари таёқларни эслатарди ва мен доим, унинг оёларини синдириб қўйишларидан хавотир олардим", – дейди Левандовскининг дастлабки мураббийларидан бири Кшиштоф Сикорски. Ўшанда Сикорски хазиломус тарзда – бўкиб қолгунча бекон (гўшт маҳсулоти) ейишни, шу тариқа "масса йиғишни" маслаҳат берган.

"Легия"дан кейин Левандовски Польшанинг учинчи дивизионигача "тушиб чиқди", "Знича" сафида икки бор чемпионат тўпурари бўлди ва юқори дивизионга чиқишда ёрдам берди. Левандовскига "Лех"да эътибор қаратишди, мураббий Францишек Смуда уни кузатишга келганда: "Тахта оёқли болакай? Ёқилғига сарфлаган пулимни қайтариб беринглар!", - деган.


Ҳам ҳақиқат, ҳам айёрлик: Смуда бошқа клубларнинг Левандовскига бўлган эътиборини чалғитиш учун шундай деган, лекин аслида бошқа фикрда эди. Катта футболда ўз ўрнини топиш учун у мушакларини чиниқтириши ва жисмонан ўсиши зарур деган.

Германияга кўчиб ўтиш – трансформациянинг бошланиши эди. Левандовски фаолияти давомида Анчелотти, Хайнкес ва Гвардиола билан ишлаган, лекин уни топ-форвард даражасига Юрген Клопп олиб чиққан. У бу ҳақида шундай дейди: "Клопп менга ишонч бағишлаган ва бугунги даражамга чиқишимнинг сабабчиси ҳисобланади. Фаолиятимни айнан унинг қўл остида бошлаганман".

"Боруссия" камида 30 марта Левандовскини "Лех"далик даврида кузатиб борган (у ҳаддан зиёд енгиллигидан чўчишган), Клопп эса яширинча Польшага борар, капюшон ва кепка остига беркинганча Познандаги стадионга кириб олар ва трибунадан футболчини кузатарди. Левандовски Дортмунда тўрт ой давомида мослашиш даврини ўтказди. Клопп машғулотларда ҳужумчи билан гаров ўйнар, маълум нуқталардан зарба бериб, ким кўпроқ гол уриш борасида беллашарди: ким кўпроқ гол урса, 50 евро ўшаники. "Мен ўшанда машғулотлар нақадар муҳим эканлигини тушуниб етганман", – деб эслайди кейинчалик Левандовски. Шу йўсинда ўтган бир неча ойдан сўнг футболчи гаровда мунтазам ғолиб бўлар ва энди Клопп гаров ўйнамайдиган бўлди.

Машғулотлардан бўш вақтини қахрамонимиз Анна билан ўтказади. Унда ҳам машғулотлар. Уларнинг уйларида машғулот зали мавжуд ва ўзаро машғулотлар суратлари инстаграмда мунтазам учраб туради.


"Баъзан концентрацияни яхшилаш учун махсус машқларни бажараман. Бу ҳужумчи учун жуда муҳим. Кучли ҳимоячиларга қарши курашда, менга кўп куч зарур", – дейди Левандовски. Клуб ва термадаги машғулотлардан ташқарида у оғир атлетика ва кикбокс билан ҳам шуғулланади. Болаликда бу рўйхат бунданда узунроқ эди: дзюдо, волейбол ва гандбол.

Жароҳат туфайли икки ҳафтадан кўп ўтказиб юбормайди. Фаолиятининг дастлабки даврида жароҳатлардан кучуги ёрдамида фориғ бўлган 

Гвардиола Левандовскининг даражаси ҳақида: "У мен кўрган футболчилар ичида энг профессионали. Левандовски суткасига 24 соат тўғри овқатланиш, тўғри ухлаш ва машғулотлар ҳақида ўйлайди. У шулар билан яшайди ва ҳеч қачон жароҳат олмайди. Яхшироқ ҳолатда бўлиши учун нима кераклигини доим билади". Гвардиола нақадар ҳақлигини тушуниш учун – фаолиятида Левандовски а) жароҳат туфайли икки ҳафтадан кўп муддатга сафдан чиқмаган; б) қаторасига икки ўйин ўтказиб юборамаган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, "Бавария"да (2014 йилдан буён) Левандовски 11 бор жароҳатланган, "Боруссия"да (3,5 йилда) – бор йўғи бир бор, тизза жароҳати туфайли 10 кунга сафдан чиққан ва 2 ўйинни ўтказиб юборган.

Яна икки марта Левандовски 14 кундан тузалган: ўшанда футболчи тизза "чашкаси"ни даволаган. Қолган барча жароҳатларга (мушаклардаги муаммолар, қовурға ва елка шикастланиши, тўпиғидаги жароҳат, бурин ва жағ синиши, ҳамда мийя чақалишига) 3 кундан 7 кунгача муддат етарли бўлган.

Германияда ўтган 9 йилда:

12 жароҳат;

79 кун - даволаниш учун сарфланган муддат (ўртача – 6,5 кун); Ҳа, адашмадингиз, биз ҳам адашгмадик :) Олаа, лекин бу факт, деган жойидан.

13 та ўйин жароҳат туфайли ўтказиб юборилган.

Ҳайратланарли-а?!

Фаолиятининг дастлабки йилларида Левандовски жароҳатларидан фориғ бўлишида кучуги ёрдам берарди. "Мени боксёр (кучук пародаси) кучугим бўларди ва у доим тўпни мендан олиб қўйишга ҳаракат қиларди. Олиб қўйган вақтларида ҳам, у дарҳол тўпни менга қайтариб "ўйинни давом эттирарди", – ёдга олади Левандовски. Айнан ўша кучуги билан Роберт югурар, дриблинги устида ишларди. Илк жароҳатлардан фориғ бўлиш қийин бўлган: Левандовски тез чарчаб қолар ва касаллик асоратлари уни тинч қўймасди. "Боксёр" билан машғулотлар тикланиш жараёнини тезлашишига сабаб бўларди.

Ширинликлар емайди ва сут ичмайди, тушликни десертдан бошлайди (бу ёғларни эритишда ёрдам беради), турмуш ўртоғи билан саломатлик академиясини очишни режалаштирган 

Левандовскининг рационини аёли Анна тузиб беради. У фитнес-мураббий, тўғри овқатланиш ҳақида китоблар ёзгнан, 2009 йил каратэ жаҳон чемпионати бронза медалига эга чиққан. Левандовски мунтазам равишда аёлининг янги рецептларини синаб кўради. "Бавария"да у индивидуал режага кўра овқатланишидан мамнунлар, футболчилар эса Foods by Ann [Анна Левандовски тўғри овқатланиш ва саломатлик учун махсус препаратлар сотувчи бернди]дан сўрашади.

Машғулотлардан аввал Левандовски хурмоли каша ёки янги маҳсулотларни тановвул қилади, кейин – меваларнинг янги сиқилган соки, табиий коктейл ва смузи ичади. Анна ва "Бавария" футболчилари Левандовскининг овқатланиш кетма-кетлигига хайрон бўлишади: аввал десерт (мевалар ёки протеин батончалари), кейин шўрва, салат ва гўштли таом. "Улар ҳамон буни тушунишмайди ва бошларини чайқатишади", – кулади Левандовски.

Бундай схема ортиқча ёғларнинг эришига ёрдам беради, сабаби углеводлар оқсилдан тезроқ хазм бўлади. "Агар мен тушликнинг охирида ширинлик есаму у оқсил билан қўшилиб кетса, организмим хазм қилишда қийналади. Мен учун тўғри овқатланиш жуда муҳим ва бу метод менга мос келади. Хазм қилиш учун бу тўғри йўл".

Левандовски диетасини мунтазам ўзгартирган ва бу борада кескин ўзгаришлар қилмаган. У рационидан ширин ва алкоголь маҳсулотларини чиқариб ташлаган (баъзан бир бокал вино билан кифояланади) ва худди турмуш ўртоғи каби сут, буғдой ва клейковина (ун таркибидаги маҳлусот)дан воз кечган: "Snickers ёки Mars каби батончикларни доим хуш кўрганман. Аввал мен фақат оқ шоколад ва сут ичардим, бу эса ширинликмисан-ширинлик. Ҳозир бундай маҳсулотларни жуда кам тановвул қиламан. Менга какаодан таркиб топган қора шоколад бўлаги кифоя. Мен спорт учун яшаяпман".

Левандовски нонуштага бўтқа ва тухум, тушлик ва кечки овқатга балиқ, денгиз маҳсулотлари ва қовоқли лапшани яхши кўради.

"Бунгача мен ҳафтасига 3та ўйинда майдонга тушиб, 90 дақиқа максимумимда ҳаракат қила олмасдим. Энди мен ўзимни буткул бошқача ҳис қиляпман. Сабаби ҳар куни синчковлик билан тайёргарлик кўраман", – деди Левандовски диетаси натижалари билан ўртоқлашар экан. Яна 10 йилдан сўнг Роберт ва Анна саломатлик академиясини очиб, ўз усулларини, саломатлик сирларини бошқаларга ҳам улашишмоқчи. 

Анна Левандовски оддий бир ҳақиқатни эслатмоқда: "Саломатлик жуда муҳим. Биз одамлар узоқ вақт соғ-саломат бўлишларини истаймиз".


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика