Левандовски операция қилинади
04 nov 2019 20:29
News
Левандовски операция қилинади
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски оёғининг сондан юқори бўлган қисмида ноқулайлик сезмоқда.
"Kicker" хабарига кўра, футболчи операция қилиниши керак ва унинг тикланиши учун 10 кун кетади. Бироқ ҳозирча клубдагилар операциянинг қайси кунда ўтказилиши борасида қарор қабул қилишмади. Қайд этилишича, операция терма жамоаларнинг ўйинлари вақтида ёки қишки танаффусда бўлиши мумкин.
Левандовски яқинлашиб келаётган ФИФА кунларида термасида ўйнамаса ҳам бўлади. Польша термаси аллақачон Евро-2020нинг финал босқичига йўлланма олишга улгурган.
Ҳужумчи ушбу мавсумда "Бавария" таркибида 20 ўйинда 23 гол киритди.
Link :
Source : Kicker
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments