Левандовски 2 йилдан буён илк марта пенальтидан гол ура олмади
06 feb 2021 07:52
News
Левандовски 2 йилдан буён илк марта пенальтидан гол ура олмади
"Бавария" футболчиси Роберт Левандовски Бундеслиганинг 20-турида "Герта" дарвозасига пенальтидан гол ура олмади.
Берлин клуби дарвозабони Руне Ярстейн тўп йўналишини тўғри топа олди ва польшалик ҳужумчининг зарбасини қайтарди.
Бу орқали Левандовски 2019 йилнинг 27 январидан буён илк маротаба 11 метрлик нуқтадан гол киритишда хатога йўл қўйди. Ўшанда у "Штутгарт" билан ўйинда пенальтини голга айлантира олмаганди.
Ўшандан кейин Роберт клуб ва терма жамоа сафида пенальтидан 17 та гол киритди.
Link :
Source : Opta Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments