Latest news

15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  1 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  5 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  37 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  1 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  9 11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  8 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   3 10:35Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоанинг бу йиғини барчада имконият борлигини кўрсатиб берди"  0 10:07Флик "Барселона"да ёшлардан фойдаланишни қисқартиришга қарор қилди  0 09:41Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди  3 09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   3 08:55Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:30"Андижон" гвинеялик футболчига кўз тикди  7

"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди News

"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди

"Лестер" собиқ устози Крэйг Шекспир 60 ёшида вафот этди.

Унинг оиласидагиларининг баёнотига кўра, Шекспир ўз оиласи бағрида жон берган.

"Оила унинг нафақат футболчилик, балки, мураббийликдаги ютуқлари билан ҳам фахрланади. У нафақат севимли дада, балки, ўғиллари, рафиқаси, ака-укалари учун энг севимли инсон бўлиб қолади.

Бу биз учун оғир зарба бўлди. Илтимос, шундай қийин даврда бизни кўп ҳам безовта қилманг, биз аввало ўзимизга келиб олишимиз, биз учун энг муҳим инсоннинг ўрнини тиклай олишимиз керак", - дейилади Шекспирнинг оиласи баёнотида.

2023 йилнинг октябрь ойида Шекспирда онкологик касаллик аниқланганди.

Шекспир "Лестер" АПЛ чемпиони бўлган 2015/16 йилги мавсумда Клаудио Раньерининг ёрдамчиси бўлган. 2017 йили февралида айнан ундан бош мураббийликни қабул қилиб олганди. Октябрь ойида эса у истеъфога чиқарилганди.

Фаолияти давомида Шекспир «Вест Бромвич», «Халл Сити», «Эвертон», «Уотфорд», «Астон Вилла» ва «Норвич», шунингдек, 2016 йили Англия термасида ёрдамчи мураббий ҳам бўлган.

Шекспирнинг сўнгги иш жойи "Лестер" бўлган ва унда Дин Смитга ёрдам берганди.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика