Latest news

16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  0 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  2 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  3 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  9 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  9 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  16 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1

"Лестер"га қарши баҳс олдидан Сульшер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ) News

"Лестер"га қарши баҳс олдидан Сульшер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)

Эртага, 14 сентябрь куни АПЛда 5-тур беллашувларига старт берилади. "Олд Траффорд"да МЮ "Лестер"ни қабул қилади.

Бугун ана шу учрашув олдидан "Қизил иблислар" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Manchester United

Marcus Rashford - 8'

Premier League . Round 5

14/09/2019, 20:00

0
:
1
Finished

Leicester City

Stadium: Old Trafford, 73689 spectators

Referee: Martin Atkinson

45'
90'
8'  Marcus Rashford
67'  Nemanja Matic (Fred)
70'  Juan Mata (Tahith Chong)
84'  Daniel James
90'  Daniel James (Axel Tuanzebe)
57'  Hamza Choudhury (Ayoze Perez)
68'  Demarai Gray (Harvey Barnes)
75'  James Maddison
90'  Ben Chilwell

Жароҳатланганлар ҳақида
Жароҳатланганлардан кимдир эртага майдонга тушишига ваъда бера олмайман. Лекин, биз улардан ҳеч бўлмаса бир ёки икки нафари захирада бўлишига ҳаракат қиламиз. Кўрамиз, ўйингача нима бўларкин. Балки улар кейинги дам олиш кунигача сафга қайтишар.
Лазаретимиз ҳамон тўла. Эҳтимол Аарон (Ван Биссака) ёки Жесси тайёр бўлар. Лекин, бунга кафолат бера олмайман.

"Лестер" ҳақида
"Лестер" - ҳамиша оғир ўйин. Бу топ-4га киришни хоҳлайдиган жамоа. Уларда яхши ўйинчилар, ажойиб мураббий бор. Брэндан (Роджерс)нинг жамоалари ҳар доим томошабоп футбол намойиш этади. Биз 3 очко ишлаш учун яхши ўйнашимиз зарур.
Бизда майдонга тушиши мумкин бўлган тажрибали ўйинчилар бор. Хуан, Неманья, Эш - уларнинг барчаси дастлабки турларда унча кўп ўйнашмади. Лекин, эртага бизнинг бошланғич таркибимиз ўртача ёши кўтарилади.


Де Хеанинг шартномаси ҳақида
Мен Давиднинг қолишини хоҳлайман ва унинг ўзи ҳам буни билади. Давид - дунёнинг энг зўр дарвозабони. Буни кўп йиллардан бери кўриб келмоқдамиз. Умид қиламан, у фаолиятини энг юқори даражада "Манчестер Юнайтед"да тугатади. Клуб ва Давид ўртасида кўплаб музокаралар бўлди. Якунда у билан янги шартнома имзолай оламиз деб умид қиламан.

Погба ўйиндан ташқарида
Погба тўлиқ тайёр бўлмайди. У кутилмаганда тўлиқ соғайиб кетади ва эртага 100 фоизга тайёр бўла олади деб ўйлайсизми? Йўқ, бундай бўлмайди.

Магуайр қай даражада мослашиб олди?
Ўйлашимча, у қойилмақом бўлди. У жамоага келди ва ўзини майдонда ҳам, кийиниш хонасида ҳам етакчи сифатида кўрсата олди. Аминманки, у собиқ жамоаси билан тўқнашувни сабрсизлик билан кутмоқда. У келажакда жамоада катта ролни бажаради. У айнан бизга зарур футболчи эканлигига амин бўлиш учун узоқ вақт уни кузатиб бордик. Шу сабаб унга пул сарфладик. "Лестер" эса уни йўқотишни истамаган эди.
Етакчилар камлигини инобатга олганда Магуайр келажакда сардор бўлиши мумкинми?
Унда ўзгача характер бор, бу орқали у катта клубнинг сардори бўлиши мумкин. Кийиниш хонасида у етакчи. Унинг ўзини тутиши, характери - кузатишни хоҳлайдиган жиҳат. Кимдир ўйин бўйича етакчи, кимдир суносабатларда. Унда эса ҳар иккиси қоришиб кетган.


Марсьяль ҳақида
Умид қиламиз, у кейинги ҳафта "Вест Хэм"га қарши ўйинга тайёр бўлади. Поль ва Антони бир босқичда ва уларнинг ҳар иккиси кейинги ўйинга тайёр бўлади деб ўйлайман. Лекин, бундан ортиқ ҳеч нарса айта олмайман.

Жеймс ҳақида
Уни ўрганаётганимизда Гиггз билан гаплашдим ва у "Олд Траффорд"даги биринчи ўйинидаёқ гол урганидан ажабланмадим. У ишончга эришди, у қойилмақом ўйнади. Унда портловчи тезлик бор. У ҳар икки оёғи билан зарбалар беришни машқ қилмоқда ва янада кўпроқ голлар уради.

Скоулзнинг сўзларига кўра, "Юнайтед" яқин бир неча йилларда чемпионатни ютмайди
Пол "Манчестер Юнайтед" футболчиси бўлиш нима эканлигини яхши билади. "Ливерпуль" ва "Сити"нинг биз билан ўтган мавсумдаги фарқидан келиб чиқилса, уларга тез орада чақирув ташлай олишимиз қийин. Лекин, ишлар тўғри йўлга қўйилганини у кўриб турибди. Тўғри йўлни топа олишимизга ишонаман.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика