"Лестер" "Ювентус" ҳимоячисини нишонга олди
25 dec 2019 19:56
News
"The Telegraph" нашри хабарига кўра, Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Даниэле Ругани "Лестер" жамоаси қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Инглиз клуби ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда ва 25 ёшли италиялик футболчи бу ўринга энг муносиб номзод сифатида кўрилган.
Маълумотларга қараганда, Руганининг ўзи ҳам Турин жамоасини тарк этиб, кўпроқ ўйнаш имкони бериладиган клуб сафига қўшилишга қарши эмас.
Link :
Source : The Telegraph
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments