"Лестер" ярим ҳимоячиси "Галатасарой"га ўтишга яқин
08 sep 2021 15:23
News
"Лестер" ярим ҳимоячиси "Галатасарой"га ўтишга яқин
"Лестер" хавбеки Нампали Менди ижара асосида "Галатасарой"га ўтишга яқин, бу ҳақда футболчининг агенти Ясин Аяд хабар бермоқда.
"Икки клуб Нампалининг ижараси борасида келишишди, аммо ўйинчи Туркияда трансфер ойнаси ёпилгунига қадар улгуриши керак. У Истанбулга маҳаллий вақт билан 23.59гача боришга улгуриши керак", - дейди Аяд.
Менди "Лестер"да 2016 йилнинг ёзидан бери ўйнайди, футболчи 2021/22 йилги мавсум "тулкилар" таркибида ҳали ўйин ўтказмади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Туркияда трансфер ойнасининг сўнгги куни.
Link :
Source : Foot Mercato
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
00:08
АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди 0
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Comments