"Лестер" янги футболчисини рўйхатдан ўтказишда 14 сонияга кечикди
06 sep 2017 18:45
News
"Лестер" янги футболчисини рўйхатдан ўтказишда 14 сонияга кечикди
Ярим ҳимоячи Адриен Силванинг "Спортинг"дан "Лестер Сити"га ўтиши амалга ошмай қолгани сабаблари маълум бўлди.
Инглиз клуби португалиялик футболчини рўйхатдан ўтказишда 14 сонияга кечикди. Шундай қилиб, Силва келаси йилнинг январь ойигача "Лестер" сафида майдонга туша олмайди.
Олдинроқ ФИФА "Лестер"нинг янги футболчини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини қабул қилмаган эди.
"Лестер" "Спортинг" ярим ҳимоячисини 22 млн. фунтга сотиб олишни келишиб қўйган ва "тулкилар" керакли ҳужжатларни тақдим этиш учун 2 қўшимча соат сўраган.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments