Latest news

17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 17:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" меҳмони бўлмоқда, "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  0 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  22 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   2 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  5 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0 14:10"Андижон" меҳмонда "Машъал"дан енгилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас"  0 13:28Эрон клублари ОКМК етакчисига қизиқмоқда  4 13:00Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"  0 12:46"Қўқон-1912" "Сурхон" устидан ишончли ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Лестер Сити"ни мағлубиятга учратди News

АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Лестер Сити"ни мағлубиятга учратди

АПЛ 10-тур доирасидаги "Лестер" - "Арсенал" ўйини бўлиб ўтди.

Leicester City

Premier League . Round 10

30/10/2021, 17:30

2
:
0
Finished

Arsenal

Gabriel - 5', Emile Smith Rowe - 18'

Stadium: King Power Stadium, 32209 spectators

Referee: Michael Oliver

45'
90'
46'  Kelechi Iheanacho (Ademola Lookman)
46'  Daniel Amartey (Harvey Barnes)
68'  Jonny Evans
71'  James Maddison (Patson Daka)
75'  Jamie Vardy
5'  Gabriel
5'  Bukayo Saka
18'  Emile Smith Rowe
58'  Alexandre Lacazette (Martin Oedegaard)
85'  Bukayo Saka (Nicolas Pepe)
90'  Emile Smith Rowe (Sead Kolasinac)

"Лестер" – "Арсенал" 0:2

"Кинг Пауэр"

Голлар: 0:1 – 5 Габриэл, 0:2 – 18 Смит-Роу.

"Лестер" – Шмейхель, Кастань, Эванс, Амарти (Барнс, 46), Сеюнджю, Томас, Тилеманс, Мэддисон (Дака, 71), Сумаре, Варди, Ихеаначо (Лукман, 46).

"Арсенал" – Рэмсдейл, Томиясу, Габриэл, Уайт, Нуну Тавареш, Сака (Пепе, 85), Смит-Роу (Колашинац, 90), Парти, Локонга, Ляказетт (Эдегор, 58), Обамеянг.

Огоҳлантиришлар: Эванс (68), Варди (75).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. Баҳснинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Ўзгариш: Смит Роу ўрнига Колашинац ўйинга қўшилди.

89. "Лестер"нинг ҳужумдаги ишлари ўхшамаяпти.

84. Ўзгариш: Сака ўрнига Николья Пепе ўйинга қўшилди.

84. Тилеманс тўпни бурчакдан ўйинга киритди, "Арсенал" ҳимоячилари эса хавфни бартараф этишди.

77. Самби "Арсенал" учун стандарт ишлаб берди.

75. Сариқ карточка. Варди рақиб ҳимоячисига қўпол ўйнаб, қоидани бузди ва огоҳлантирилди.

74. Барнснинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп "Арсенал" дарвозаси ёнгинасидан ўтиб кетди.

71. Ўзгариш: Мэддисон ўрнига Дака майдонга тушди.

70. ШМЕЙХЕЛЬ Обамейянгнинг аниқ зарбасини қайтарди.

69. Кастань жамоасини голдан қутқарди, агар у тўпни чиқариб юбормаганида, ортидаги "Арсенал" футболчиси ҳисобни йириклаштирган бўларди.

67. Варди қанотдан узатилган тўпни дарвозага буришга уринди, аммо зарба ноаниқ.

62. Рэмсдейлдан навбатдаги сейв. Бугунги ўйин қаҳрамони гол урган футболчилар эмас, "Арсенал" посбони!

60. "Лестер" рақиб жамоанинг "қамал"га олиб, тинимсиз ҳужумлар ташкил қилмоқда.

58. РЭМСДЕЙЛ! "Арсенал" посбони рақиб жамоа вакилининг хавфли зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

58. Ўзгариш: Ляказетт ўрнига Мартин Эдегор майдонга тушди.

55. ЗАРБАААА! Томаснинг хавфли зарбасидан сўнг тўп "Арсенал" дарвозаси ёнгинасидан ўтиб кетди.

48. Нуну Тавареш жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб берди. Бу "Арсенал"нинг 5-бурчак зарбаси. Стандарт муваффақиятсиз якун топди.

46. Иккинчи бўлим ўзгаришлар билан бошланди: Ихеаначо ўрнига Лукман, Амарти ўрнига Барнслар майдонга тушишди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлим якунланди.

43. Тўп қаршисида Мэддисон. Зарбаааа... РЭМСДЕЙЛ! Суперсейвдан сўнг тўп дарвоза чизиғи устидан қолганди, ҳимоячилар тўпни дарвоза олдидан узоқлаштиришди.

42. "Арсенал" жарима майдончаси олдида стандарт. "Лестер" ҳисобни қисқартириши мумкин.

30. Томиясунинг қанотдан узатган тўпини Шмейхель эгаллаб олди.

28. Ихеаначо ҳисобни қисқартиришга яқин келди, аммо Рэмсдейл сейв ижро этиб, жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

18. ГОООООЛ! ЭМИЛ СМИТ РОУ! "Лестер" ҳимоясидаги палапартишликдан сўнг тўп Эмилга тушиб қолди ва у яқин масофадан дарвозани нишонга олди. 0:2.

15. Таварешнинг рейди бироз муваффақиятсиз якун топди, аммо меҳмонлар бурчак тўпи ишлаб олишди.

12. Мэддисоннинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди, ҳужумнинг иккинчи тўлқини эса ноаниқ пас билан якун топди.

11. Парти чап оёқда тўпга кучли зарба бериб, Шмейхелни синаб кўрди, Каспер эса имтиҳондан ўтди ва тўпни эгаллаб олди.

7. Обамейянг рақиб ҳимоячисининг хатосидан фойдаланиб, тўпни эгаллаб олди ва тезкорлик билан ҳужумга ўтди. Унинг чап оёқдаги зарбаси кучсиз чиқди, бироқ Шмейхель тўпни қийинчилик билан эгаллаб олди.

5. ГАБРИЭЛЬ! ГОООЛ! "Арсенал" ҳисобни очди. Саканинг бурчакдан узатган тўпини Габриэль бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

2. Варди босим орқали "Арсенал" посбонини шошириб қўйди, бироқ Рэмсдейл хато қилгани йўқ.

1. Учрашув бошланди. "Арсенал" дастлабки дақиқадаёқ ҳисобни очишга яқин келди, аммо Шмейхель жамоадошининг автогол уришига йўқ қўймади.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

"Лестер": Шмейхель, Кастань, Эванс, Амарти, Сеюнджю, Томас, Тилеманс, Мэддисон, Сумаре, Варди, Ихеаначо.

"Арсенал": Рэмсдейл, Томиясу, Габриэл, Уайт, Нуну Тавареш, Сака, Смит-Роу, Парти, Локонга, Ляказетт, Обамеянг.


АПЛ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика