Latest news

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Леонид Слуцкий: «Вазиятга қараб, футболчи оламиз» News

Леонид Слуцкий: «Вазиятга қараб, футболчи оламиз»

Москванинг ЦСКА клуби 4 сентябрь куни янги қурилган «Арена ЦСКА» стадионида синов ўйинини ўтказди.

«Торпедо»га қарши кечган учрашув мухлисларсиз ўтди ва ҳарбийлар 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Ана шу баҳсдан сўнг ЦСКА бош мураббийи Леонид Слуцкий Championat.com сайтига интервью берди.

- Ўз клубингиз қурган янги майдонда ўйнаш қандай кечди?


- Янги стадионда бўлиб ўтган учрашувнинг ҳар бир дақиқасидан роҳатландик. Бу ўйинни ўтказишимиз муҳим эди. Чунки терма жамоалар ўйинлари муносабати билан кўплаб футболчиларимиз ўйин амалиётисиз қолишганди. Масалан, Верн­блум ва Игнашевичлар терма жамоаларидаги фаолиятларини якунлашган.

- Стадионни лойиҳалашда сиздан ҳам маслаҳатлар сўрашдими?


- Айрим жиҳатлар - мураббийлар ўриндиғи, кийиниш хонаси борасида тавсия олишди. Яъни, фақат ўз фаолиятим билан боғлиқ нарсалар бўйича. Бундан бошқа ёрдам ҳам бера олмасдим.

- «Арена ЦСКА»га биринчи бор ташриф буюрганингизда ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?

- Янги стадионга келганда, ўзингизни худди янги уйдагидек ҳис қиласиз. Ҳамма бурчакларни ўрганиб чиқасиз. Ажойиб ҳиссиётлар оғушида қоласиз.

- «Арена ЦСКА»ни сиз ташриф буюрган стадионлардан бирортасига солиштириб бўладими?

- Бирортасига ўхшамайди. Усул инглизча. Тўғри бурчакли форма, трибуна майдонга яқин. Бизнинг стадионда ўзига хос жиҳатлар ҳам бор.

- «Торпедо»га гол урган Гордишенкони янги стадиондаги биринчи гол соҳиби, деб ҳисобласа бўладими?


- Унда машғулотлар пайтида киритган тўпларимизни ҳам ҳисоблаш керак. Умуман олганда, расмий ўйинда урилган гол биринчиси ҳисобланади. Умид қиламанки, сиз айтган футболчи «Терек» билан бўладиган ўйинда тўп киритади.

- «Терек» билан бўладиган учрашувда, мухлислар билан тўлган стадионда жамоа ўзини йўқотиб қўймайдими?


- Жамоамиз анча тажрибали ва эҳтиросларини жиловлай олади. Биз олдинлари ҳам Европанинг топ-клубларига қарашли мухлислар билан тўлган стадионларда ўйнаганмиз. Бу ерда эса ўз ишқибозларимиз бўлади. Уларнинг қўллаши бизга ёрдам бериши керак.

- Фернандеснинг соғлиғи қандай? У «Терек» билан бўладиган ўйингача оёққа турадими?


- Шу кунларда умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши керак.

- Олег Яровинскийнинг айтишича, ЦСКА икки нафар кучли ҳужумчи билан музокара олиб борган экан. Икки фронтда ўйнаб, бир форвард билан қолиш қийин эмасми?


- Таркибимизда Страндберг, Ионов бор. Ахир Ойдан келмаганман. Клуб қандай шароитларда яшаётганини яхши биламан. Имкониятимиз нимагадир етса, яна бошқасига етмаслиги мумкин. Сўнгги йилларда бор эътибор стадион қурилишига қаратилганди. Албатта, мураббий сифатида жамоамда топ футболчилар бўлишини истайман. Лекин вазиятни ҳам инобатга олиш керак. Тўғри, Траоре ва Страндбергдан бошқача усулда ўйнайдиган, Мусо ёки Думбияга ўхшаш ҳужумчи бўлганида ёмон бўлмасди.

- Бразилия матбуотида Витиньонинг ортга қайтаётгани ҳақида ёзишди...


- Бу ҳақда гап бўлмаган. Аввалига унинг қайтиши қишга режалаштирилганди.

- Фотосуратчилар «Откритий Арена»да Станислав Черчесов билан гаплашиб ўтирганингизни суратга олишганди. Гап нима ҳақида бўлди?


- Ҳақиқатан ҳам суҳбатлашдик.

- Терма жамоа ҳақида гап кетдими?


- Йўқ.

И.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика