Latest news

07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  3 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  217 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  7 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  13 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  22 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  21

Леонид Сенкевич: “Жиддий рақибни мағлуб этдик” News

Леонид Сенкевич: “Жиддий рақибни мағлуб этдик”

Ўзбекистон Биринчилигининг 1-босқич, 12-туридан ўрин олган “Чуст-Пахтакор” – “Оқ-тепа” жамоалари ўртасидаги беллашувда мезбонлар сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мусобақа пешқадамини иродали тарзда мағлубиятга учратди.
ллашув якунлангач биз мезбонлар устози Леонид Сенкевичнинг фикрлари билан қизиқдик.

- “Оқ-тепа” билан Тошкентда бўлиб ўтган биринчи учрашувни ўзингизни ҳам кўргандингиз. Ўша ўйинда ҳам ёмон ҳаракат қилмагандик. Лекин мағлубиятга учрагандик. Бугун хурсанд бўлганим болалар ўзларининг яхши хислатларини намойиш қилишди ва фойдали тўп суришди. Очиғи, бизга омад ҳам кулиб боқди. Айниқса, учрашув охирларида омад биз тарафда бўлди. Айтишадику, омад кучлиларга кулиб боқади, деб. Футболчиларим 92-дақиқада гол ўтказиб юборган бўлса-да, қўлларини пастга туширишмади.

Йигитлар шу кунга қадар ўтказган учрашувларимизда жуда кўп голга тортадиган вазиятлардан фойдалана олмай келаётганди. Омад бизга кулиб боқмаётганди. Бугун ҳаммаси биз учун омадли бўлди. Майли, иккинчи голимиз ҳақиқий омад туфайли рақиб дарвозасидан жой олган бўлса-да, бу гол! Шогирдларим бугунги ғалабага ҳақли равишда эришишди. Улар бунга лойиқ эди. Сабаби, улар бугун ғалаба қозонишни чин дилдан хоҳлашганди. Рости, биз уйдаги ўйинларда анчадан буён юта олмаётгандик.
Қолаверса, бугун шундай юқори классдаги рақибни мағлубиятга учратдик. Аутсайдерни ютиш қаердаку, мусобақа пешқадамидан устун келиш қаерда?! Иккаласининг завқи ўртасида катта фарқ бор.

“Оқ-тепа” кучли жамоа, таркибида тажрибали футболчилар жам бўлган. Бу ўйинчилар бемалол олий лигада ўйнай олади. Шунинг учун ҳам мен шогирдларим учун жуда ҳам хурсандман. Чунки улар ҳақиқатдан ҳам жиддий рақибни мағлуб эта олишди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика