Latest news

22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  29 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  4 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  2 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  13 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  166 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  7 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4

Леонид Сенкевич: "Футболчиларим футбол ўйнашни исташмаяпти" News

Леонид Сенкевич: "Футболчиларим футбол ўйнашни исташмаяпти"

Ўзбекистон Про-лигаси 8-тури доирасида "Нурафшон" - "Локомотив-БФК" (5:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар устози Леонид Сенкевич ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Йирик ҳисобда имкониятни бой бердик. Ўтказилган барча 5 голда ўз футболчиларимни айблайман. Негадир улар футбол ўйнашни исташмаяпти. Ваҳоланки клуб раҳбарияти футболчилар учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Клубда молиявий томондан муаммолар йўқ. Уй учрашувларини ТТЙМИ стадионида қабул қиляпмиз. Футболчиларга бундан ортиқ яна нима керак? Ёрдамчи мураббийларим машғулотларни бугунги кун талаби даражасида олиб боришмоқда. Бугунги мағлубиятдан кейин шундай машғулотларни ўтказаётган мураббийларга ачиндим.

2016 йили Испанияда 1 ой давомида амалиёт ўтказдим. Демоқчиманки, машғулотларни ўша ерда кўрган тартибим бўйича ўтказиб, иш услубимга бошқачароқ тарзда ёндашяпман. Футболчилар эса мураббийлар меҳнатини қадрласин ва ўз касбига ҳамда футбол майдонига ҳурмат билан қарасин.

Футболда бир гап бор. Жамоа ютқазса мураббий айбдор бўлади", - деди Сенкевич.

Неъматжон Аҳмедов суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика